www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6113]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [751]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [444]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2622]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4326]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8040]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [954]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3416]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [188]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [244]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [373]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1807]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [335]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2088]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3704]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [18]
Статистика






Онлайн всего: 34
Гостей: 34
Пользователей: 0


Kun faolllari:
APlepeRarp, Aurinearield, aGymnaginy, aWaipadlids, Mtzrytf, Mxmsfya, Orpsuco, Bofxkhs, Vpybclg, Ladimotfet, Fsjwvif, Vyaslavknofs, MifailaTup, Uctvxpm, Oaummlc, Ericaabany, lungspack, Yusvbkn, Fsfppab

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Май » 14 » Жанжаллар болалар тақдирида

08:53
Жанжаллар болалар тақдирида
Болани Яратувчидан тилаб оламиз, туғилишини интиқлик билан кутамиз, сўнг эса, билиб-билмай мурғак жонни озорлашда давом этамиз. Аксарият аёллар турмуш ўртоғи билан ғижиллашиб қолишса, бор аламини боладан оладилар. Баъзан руҳий танглик ўтиб кетгач, бўлар-бўлмас баҳона топиб, айбсиз болани уришаверганлари фарзандимни қучоқлаб йиғлайдилар, ич-ичидан ўзини минг бор уришадилар, энди танг вазиятда боламдан аламимни олмасликка қасам ичадилар, навбатдаги дилхираликдан кейин эса... яна ўзларини қўлга ололмай қолаверишади. Тинимсиз болани уришаверишади, танбеҳ бераверишади. Шу ёшга кириб ўзи ҳам амал қилавермайдиган баъзи қоидаларга атиги 3 ёшга кирган болани бўйсундиришга ҳаракат қилишади: уйга кираётганда оёғини артиб кириш, шиппагини бир чеккага тахлаб қўйиш, қўлини тез-тез совунлаб ювиб туриш ва ҳоказо. Агар шулардан бирини унитиб қўйса, жазолашнинг минг хилини ўйлаб кўришади: кўчада ўйнашига рухсат бермаслик, ўйинчоқларини ювиб-йиғиштириб чиқиш, музқаймоқ олиб бермаслик ва ҳоказо.

У бола-ку, эринг билан муносабатларингни бошқаролмаганинг учун энди болангни тинимсиз танбеҳлар билан уришиб, бошқаришга ҳаракат қилаяпсанми, деб ҳақиқатни тик айтадиган одам йўқдирда атрофида. Бироқ бир нарсани аниқ биламан, агар аёлнинг кайфияти доим яхши бўлса, бу оилада руҳан тетик, ўзига ишонган фарзандлар улғаяди. Боламизнинг ёшида ўзимизҳам ўнлаб, юзлаб хатолар қилганмиз. Ота-онамиз яхши гап ва тўғри тушунтириш билан тарбиялаб боришган. Масалан, мен фарзандим бирон идишни синдириб қўйса, камида минғиллаб дашном бераман, ўзим бола эканимда эса бутун бошли сервантни ағдариб юборганман. Ҳамма асл идишлар чил-чил синганди. Ота-онам "Ўзингга ҳеч нарса қилмаган бўлса бўлди”, дейишган. Фарзандга нисбатан кечиримли бўлиш онанинг зиммасидаги катта фарз.

Ҳеч бир аёл турмуш ўртоғининг хиёнатини хотиржам қабул қилолмайди. Баъзи ғурурли жувонлар ўзга аёл билан эрини "баҳам кўриб” яшагандан кўра, яхшиси, ажрашишни маъқул кўришади. Шоша-пиша кўч-кўронини юклаб, фарзандини изига солиб ота уйига йўл олишади ва судга ариза бериб, ажрим даъвосини бошлайдилар. Маҳалла фаоллари, қариндош-уруғ ва оила катталарининг гапига ҳеч бир қулоқ солмай, ажрашиб кетишади. Яъни, рақибасининг ҳийла-найрангига осонгина таслим бўлади-қўяди.Эртага фарзандлари катта бўлишганидан сўнг нима сабабдан отасиз катта бўлганликларининг асл сабабини оналаридан сўраганларида эса...

Агар аёл яширмасдан борини ошкор этса, болалари айтмайдими: "Битта шармандага жаҳл қилиб, бизни отасиз катта бўлишга ҳукм қилдингизми? Бунга ҳақлимидингиз?” – дейишлари турган гап. Албатта, ҳаммаям бадавлат оиланинг эрка фарзанди бўлиб туғилишни истайди, бироқ болалар учун умуман отаси йўқ бўлганидан кўра, идеал инсон бўлмаса-да, отасининг борлиги яхшироқ эканлигини ҳамма яхши билади.

Аслида аёл кайфияти яхшиланиши учун турмуш ўртоғининг бир оғиз ширин сўзи кифоя. Эркаклар рафиқаларидан яхши сўзларини аяшмаса, ким кўрганга "илакишиб”, болаларини тирик етим қилишмаса эди, синиқ феълли "отаси бор отасизлар” ҳар уч-тўрт хонадоннинг бирида улғайишаётган бўлмасди. Руҳшунослар таъкидлаганларидек, эру хотин шахсий келишмовчиликларини болалар олдида муҳокама қилмаслиги, ҳар бир қарори билан фарзанди тақдирига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.

Халқимизда бир ибора бор: "Эр-хотиннинг уруши — дока рўмолнинг қуриши”. Оддий сўз билан айтганда бу — оилавий жанжал дейилади. Жанжаллар ҳар доим ўзининг иштирокчилари ва кузатувчиларига ёмон кайфият олиб келади. Сурункали "ур-қир”лар билан яшайдиган оилалар ҳам бор. Оиладаги урушлар энг аввало болалар руҳиятига салбий таъсир ўтказади. Ота-онаси ёқа бўғишаётганда фарзанд қаёққа қочишини, уларни қандай тўхтатишни билмай, кичкина юракчаси зирқираб, қўрққанича туриб қолади. Балки эр-хотин бир соатдан кейин ҳеч нима бўлмагандай яна ялаб-юлқашиб кетишар, аммо фарзанд хотиржамлигини йўқотиб бўлди. Энди унинг табиатда ҳар галги ота-она жанжалидан сўнг навбатдаги кемтик очилиб бораверади. Боланинг кўнгли синади. Хотиржамлик йўқ муҳитда бола уйидан совийди, қалби фарёдга тўлиб, қўрқоқ ва одамови бўлиб қолади. Йўқ жойдан баҳона топиб кунда тўполон қиладиган телба оталар, тинч ўтган кунига шукр қилмай, товуқдай қақиллаб уйни бошига кўтарадиган шанғи оналар...

Бунақа оилалар қадамингизда. Нега? Нега шундай бўлади? Одамлар нега ОИЛАнинг қадрига етмайдилар, фарзандининг руҳий аҳволини менсимайдилар?

Қаҳратон қиш кунида юпун кийимда хотин, бола-чақасини кўчага ҳайдаган уятсиз эрларни, ҳомиладор аёлига қўл кўтарган безбет кишиларни, отасининг жаҳлидан қўрқиб, ҳайбатидан от ҳуркадиган итнинг катагида суткалаб қолиб кетган фарзандларни кўрдим.

Жазманининг олдига кетмасин деб оёғига йиқилган аёлини тепиб, бошига муштлаб чиқиб кетган эркакларни кўрдим.

Рафиқасидан ароқ учун, гиёҳванд модда сотиб олиш учун зўравонлик билан пулини тортиб олаётган баднафсларни кўрдим.

Аммо буларнинг ҳеч биридан қўрқувдан дир-дир титраётган болакай ё қизалоқнинг нажот истаган кўзларидан қўрққанчалик қўрқмадим. Буларни кўрган боланинг не аҳволга тушини тасаввур қилаверинг, бир зум бола бўлиб кўринг. Бамисоли тўфон тортқилаётган япроқ мисол у. Дош беролмай узилиб кетиши мумкин, эҳтиёт бўлинг. Бунга ўзим эшитиб, ларзага тушганим бир воқеани мисол қилиб келтираман.

Бир йигитдан жиянимга совчи келди. Совчиликда ҳам, тўй маросимларида ҳам ота-онасининг иштироки деярли сезилмади. Сўраб-суриштирсак, ҳеч ким тайинли бир гап айтмади. Кейинчалик бу совуқликнинг сабаби аён бўлди. Куёв бола ота-онасини ёқтирмас экан. Болалигидаёқ улар ҳар куни жанжаллашишган, ҳатто отаси бир куни 6 яшар акасини ҳам онасига қўшиб дўппослабди. Кучли зарб туфайли боши билан чўян иситкичга урилган акаси ўша заҳотиёқ вафот этган. Буларнинг ҳаммасини қўрқув билан кузатиб турган 5 яшар боланинг кўз олдида бу машъум воқеа бир умрга муҳрланиб қолган. Отасининг ҳеч нима бўлмагандай, ҳалиям тирик юргани унинг ғазабини қўзитса, шундай одам билан ҳали-ҳануз яшаб келаётган онасидан нафратланарди. Чунки ота-онаси бу воқеани ҳаммадан сир тутиб, "ёпти-ёпти” қилиб юборишган. Улар қайси виждон билан яшаб юришганига ҳеч тоқат қилолмас экан.

Келинг, азиз аёллар, кези келганда фарзандларимиз тинчлиги учун ҳам тилимизни тийиб туришни ўрганайлик. Агар эркак меъёрдаги ота бўлолмаса, бундай руҳан носоғлом одамдан вақтида ажрашиб кетиш кераклигини билиш лозим. Акс ҳолда... ёш умрингиз бир телбанинг қўлида хазон мисол сўлиб боради.

Эй, сиз оила устунлари, ориятли эркаклар! Хотиржамлик бўлмаган жойда соғлик ҳам, яхшилик ҳам, беғуборлик ҳам бўлмайди. Оила аъзоларингиз тинч яшашига имкон беринг, ахир. Ҳеч ким абадий яшамайди. Яқинларингни олдин азобга кўмиб, кейин тупроққа кўмгандан маъни йўқ. Аҳли аёлингизга ва фарзандларингизга осудалик беринг. Интиҳосиз ғазабдан чекинишни ўрганинг.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 11 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #Yangilik, #ahborot, #news, #habarlar, #Yangiliklar, #uznews, #newsuz, #новости, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Май 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика