www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5034]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [641]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2470]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4062]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7578]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [879]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [293]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1644]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [298]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1887]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3099]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 8
Гостей: 8
Пользователей: 0


Kun faolllari:
JimmyGoary, DavidGab

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Октябрь » 4 » «Ўқдан қочишга жой топилмади». АҚШ тарихидаги энг йирик оммавий қотилликни ким содир этди?

11:08
«Ўқдан қочишга жой топилмади». АҚШ тарихидаги энг йирик оммавий қотилликни ким содир этди?
1 октябрь оқшомида Лас-Вегасдаги кантри-фестиваль иштирокчилари ўққа тутилди. Жиноятчи «Мандалай Бэй» меҳмонхонасининг 32-қаватидаги хонадан туриб пастдаги минглаб кишилар устига ўқ ёғдирди. 59 киши ўлими ва 500дан ортиқ киши жароҳатланиши билан якунланган бу қонли ҳодиса Қўшма штатлар тарихидаги энг йирик оммавий қотиллик бўлди.

Қочишга жой топилмасди

Фожиа рўй берган куни Лас-Вегаснинг энг машҳур кўчаларидан бирида ташкил этилган фестивалга 30 мингга яқин киши ташриф буюрган эди. Дастлабки ўқ овозлари эшитилганидан сўнг майдонда ваҳима бошланди. Жиноятчи танаффус қилиб автомат ўқдонини бўшатарди.

Route 91 Harvest Festival иштирокчилари Жейсон Олдиннинг қўшиқлари янграётган вақтда ўқ овозларини дастлаб пайқамади. Мусиқа тўхтагач, ҳамма дуч келган томонга қоча бошлади. Аммо юқорида турган қотил ҳам дуч келган томонга ўт сочарди.

Жон сақлаш учун тезроқ чопиш ва бу ердан кетиш талаб этиларди. Минглаб кишилар йўл четларидаги тўсиқлар, киоскалар ва машиналар ортига бекинишга ҳаракат қилишарди.

Ҳудудга етиб келган махсус хизматлар ходимлари жиноятчини жойидан чиқариш учун портловчи моддалардан фойдаланишди, хонага бостириб кирилганида у жонсиз бўлган, у ўзини ўлдирган. Хонада ўнлаб қуроллар бўлган.

Кейинроқ унинг шахси аниқланди, бу 64 ёшли пенсионер Стивен Пэддок эди. Пэддок 28 сентябрь куни «Мандалай Бэй» меҳмонхонасидан хона олганди.

Аввалига ИШИД Пэддокни ўз аскари деб атаб, ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Пэддок бир неча ой олдин ислом динини қабул қилгани ҳам қўшимча қилинди. Аммо кўп вақт ўтмасдан Федерал қидирув бюроси қотил ва жангарилар ўртасида ҳеч қандай алоқалар йўқлигини маълум қилди. 

Шу билан бирга америкалик бу пенсионер ҳужумни уюштиришдан аввал ҳеч қандай талабларни илгари сурмаган, унда қонун билан боғлиқ муаммолар бўлмаган, у алкоголик ёки наркотик ҳам эмасди.

Уни жиноятга ундаган сабаблар сирлигича қолмоқда. «Мен бу жиннининг бошида не ўй бўлганини била олмайман», — дея қайд этган полиция шерифи журналистлар билан мулоқот вақтида.

Ҳисобчи ва учувчи. Муқаддам судланмаган

Полиция маълумотига кўра, Стивен Крэйг Пэддок — 64 ёшли АҚШ фуқароси. У 1953 йилнинг апрелида туғилган. Полиция у қуролли кучлар фахрийси экани ҳақидаги хабарларни инкор этди.

Унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси аниқланмади. Ижтимоий тармоқларда Пэддокнинг сурати экани айтилган суратлар тарқалганди, аммо бу маълумот тасдиғини топмади.

ABC News телеканали маълумотига кўра, Стивен аудитор ва бухгалтер бўлиб ишлаган, у маълум муддат Мудофаа вазирлиги учун кўчмас мулк топиб бериш билан шуғулланувчи пудратчи фирмада ҳам фаолият юритган. Унинг қариндошлари Пэддок тез-тез ишдан бўшатилгани ҳақида айтишди, уни нега ишдан бўшатишгани сабаблари келтирилмади.

Очиқ маълумотларга кўра, Пэддок 27 марта тураржойини ўзгартирган, у Флорида, Невада, Техас ва Калифорния штатларида яшашга улгурган. 2016 йил ёзида у 17 минг аҳолига эга Мескит шаҳарчасида (Невада штати) истиқомат қила бошлаган. Мескит — асосан кексалар яшайдиган шаҳарча бўлиб, унда гольф майдони ва кичик казино кекса кишиларни қизиқтирган. Бу Лас-Вегасдан 130 километр узоқликдаги шаҳарча (бу масофани машинада 1 соату 15 дақиқада босиб ўтиш мумкин).

Пэддок ҳеч қачон судланмаган. Аммо ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари у кўп марта автомобил бошқаришда ҳуқуқбузарликлар содир этганини аниқлашди. Мескит полицияси ҳам Стивенда қонун билан муаммолар бўлмаганини тасдиқлади.

Пэддок камида бир марта казино билан судлашган. 2013 йилда у кўнгилочар хизматлар кўрсатувчи Cosmopolitan Hotels & Resorts Inc. компанияси билан судлашган, у компанияни ноқулай шароитлар туфайли ўзи йиқилиб жароҳатланишига сабабчи сифатида айблаганди. Аммо даъво рад этилган.

У 2003 йилда хусусий учишларни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган, унга бир моторли самолётларда учишга рухсат бор эди. У охирги марта 2008 йил февралида тиббий кўрикдан ўтганди. Пэддокда икки самолёт бор эди. Унинг самолётлари турадиган аэропорт директори бу мижози билан муаммолар бўлмаганини айтди: «У ҳамиша барча ҳужжатларни тўғри олиб борган». Пэддок овчилик лицензиясига ҳам эга эди, у Аляскада яшаганида бунга ҳуқуқни қўлга киритган.

Оилавий низолар ҳақида маълум эмас. Лас-Вегас «мергани»нинг укаси Эрик Пэддок бу воқеадан шок ҳолатига тушганини айтиб берди: «Худди бизнинг оиламизга астероид қулагандек». Эрикнинг ишонтириб айтишича, акаси диндор ҳам бўлмаган, сиёсатга ҳам қизиқмаган. «Қандайдир воқеа уни издан чиқарган кўринади», — дея қўшимча қилган Эрик.

Эрикнинг сўзларига кўра, Стивен Пэддок «Мескитда яшаган ва Лас-Вегасга кўнгилхушлик қилиш учун келган одатдаги йигит» эди. Ҳуқуқ тартибот органлари маълумотларига кўра, кейинги ҳафталарда у казинода бир неча марта катта маблағ тикканди.

Пэддок хотини билан ажрашган. Унинг шахсий ҳаётидаги бошқа жиҳатлар ҳозирча маълум эмас.

Business Insider нашри ёзишича, Стивен Пэддокнинг отаси узоқ вақт давомида қидирувда бўлган. 1969—1977 йилларда Бенжамин Хоскинс Пэддок АҚШдаги энг хавфли жиноятчилар рўйхатига кирган.  Шифокорлар катта Пэддокни расман ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган психопат деб тан олган, у банкларни ўмарган ва автомобилларни олиб қочган. Аризонадаги банкларга уюштирилган бир нечта қуролли ҳужумлардан сўнг у судга берилган ва 20 йилга қамалган. Аммо 1969 йилда катта Пэддок қамоқдан қочган ва узоқ вақт давомида қидирувда бўлган.

1980 йилларда у гўёки янги ҳаёт бошламоқчи бўлган, бироқ охир-оқибат унинг товламачилиги фош қилинган. Бир неча йил аввал катта Пэддок вафот этган.

Дастлабки маълумотларда Пэддокнинг ёнида бир аёл ҳам бор бўлгани айтилди. Ҳодиса рўй бергач, Мэрил Дэнли қидирувга берилди. Унинг сурати департамент твиттерида эълон қилинди.

Дэнли 62 ёшда бўлган. Полиция маълумотига кўра, у 2017 йил январидан бошлаб Мескитда Стивен Пэддок билан бирга яшай бошлаган. Бунгача Арканзас, Теннеси ва Оҳайо штатларида истиқомат қилиб келган.

Пэддокдан фарқли равишда Дэнли ижтимоий тармоқларнинг фаол фойдаланувчиси бўлган. У ўзини бир неча ўринда «она ва буви эканидан фахрланиши»ни айтиб ўтган.

LinkedIn маълумотига кўра, у ўтмишда казиноларда ишлаган, жумладан, Невададаги казинода ҳам.

CNN телеканали хабар қилишича, кейинроқ Дэнли шу куни Филиппинда бўлганини тасдиқлади. Уни АҚШга тергов учун қайтариш бўйича ҳаракатлар бошланган.

Трамп ва ўқотар қуроллар

Лас-Вегас шаҳри жойлашган Невада штатида қонунлар юмшоқ. Исталган киши қурол кўтариб юриши мумкин. Маҳаллий аҳоли қуролга рўйхатдан ўтказмасдан эгалик қилиши, хусусий тартибда қурол сотиб олиши мумкин.

Матбуот АҚШ президенти Дональд Трамп бу борадаги қонунни қаттиқлаштиришга ҳаракат қилмаганига эътиборни жалб этмоқда.

Трамп твиттерда фожиага муносабат билдирди: "Лас-Вегасдаги қўрқинчли воқеада қурбон бўлганларнинг яқинларига чуқур ҳамдарлик билдираман. Аллоҳ паноҳида асрасин". Президент Невадага боришга ваъда берди.

У ушбу фожиа муносабати билан 5 кунлик мотам эълон қилди. Мотам 6 октябрь, жума кунигача давом этади.

Отишма қурбонларига ҳурмат рамзи сифатида АҚШ байроғи Оқ уй ва федерал ҳукуматнинг барча биноларида туширилади.

Шунингдек, Трампнинг кўрсатмасига биноан мамлакат миллий байроғи АҚШ элчихоналари, расмий ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва хориждаги бошқа объектлар, жумладан, ҳарбий объектлар ва ҳарбий-денгиз кемаларида ҳам туширилади.


Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 50 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #Yangilik, #ahborot, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика