ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Главная » 2018 » Май » 14 » Видео: ДТМ ОТМга кириш имтиҳони жавоб варақасини қандай тўлдиришни ўргатади
08:53
Видео: ДТМ ОТМга кириш имтиҳони жавоб варақасини қандай тўлдиришни ўргатади
Аввалроқ, "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Тест синовлари олдидан Давлат тест маркази жавоблар варақасини қандай тўлдириш юзасидан видеоролик тайёрлади.
Эслатиб ўтамиз, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари 15 кунда, ҳар куни икки сменада ўтказилади. Кунлик тест топширувчи абитуриентлар сони ўртача 57000 – 60000 тани ташкил этади. Натижалар эртаси куни ДТМ сайтида эълон қилинади.
Тест синовлари ўтказиладиган сана ва вақт абитуриент рухсатномасида кўрсатилади. Биринчи смена соат 8.00 да, иккинчиси – соат 15.00 да бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тест синовларини ўтказиш учун 57 та бино танлаб олинди. Уларнинг энг кичиги 240, энг каттаси 6150 ўринлидир.
Саволлар китобида 3 та фандан тест синови топшириладиган таълим йўналишлари учун 90 та, 2 та фандан тест синови топшириладиган таълим йўналишлари учун 60 та, 1 та фандан 30 та савол бўлади. Тест топшириқларини бажариш ва жавоблар варақасини тўлдириш учун 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топшириғига 2 соат, 90 та тест топшириғига 3 соат вақт ажратилади. Тест синови ўтказилмайдиган таълим йўналишлари бўйича алоҳида истеъдод талаб этиладиган таълим йўналишлари рўйхати ҳам шакллантирилди.
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.