www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4788]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [598]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2403]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [3983]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7503]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [873]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [180]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [219]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [292]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1482]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [284]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1779]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [2943]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 21
Гостей: 20
Пользователей: 1
JinnyTags

Kun faolllari:
iphone, JasonWoucky, fixmeboykip, mammywrv, fayqv18, sherriov4, christinelg11, carlakc1, lirpedo, DanielCymn, philipdg4, ramonqs11, EdwinLap, tanyaxe16, AugustTrinitrobloger, VictorWex, VictorHef, yvettedd18, erikvz1, drendacj, julianxl69, Emainor5, tomah3, angelinejz60, whitneyza2, juliemf3, mableyx1, sicoiaGal, shereeva60, sicoiariz, titan14863, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июль » 17 » СЕЙДУЛЛА МОЛДАХАНОВ: "БИР НЕЧА МАРТА УЙЛАНГАН ЭРКАКЛАРНИ ТУШУНМАЙМАН..."

15:20
СЕЙДУЛЛА МОЛДАХАНОВ: "БИР НЕЧА МАРТА УЙЛАНГАН ЭРКАКЛАРНИ ТУШУНМАЙМАН..."
Талабчан, дангалчи, қаттиққўл, баъзида эса ҳалимлиги ҳам бор, дунёқараши кенг, қувноқ ва киришимли инсон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сейдулла МОЛДАХАНОВ билан у фаолият юритиб келаётган «Илҳом» театрида учрашдик. Серқирра актёрнинг иқрорлари сизни бефарқ қолдирмайди.

—Сейдулла Абдуллаевич, кўпчилик қаторида мени ҳам бир савол қизиқтиради, актёрлик орзуси қачон пайдо бўлган?

—10 ёшларда эдим. Отам уйга ўша пайтлари урф бўлган оқ-қора тасвирли телевизор олиб келдилар-у, мен ўзимни киноактёр сифатида кўра бошладим. Яқинларим «Катта бўлсанг, ким бўласан?» дейишса, ҳеч иккиланмай «Актёр!», дердим. Орзумдан хабар топган тојам «Москвадаги киномотография университети (ВГИК)да актёрликка ўқитишади» дегач, у ерга ўқишга киришни ўйлай бошладим. Ниятимга етдим ҳам.

—Ота-онангиз танлаган касбингизга қандай муносабат билдиришди?

—Оиламизда санъатга алоқадор инсон йўқлиги учунми, билмадим, мендан актёр чиқишига ишонишмаган аввалига. Лекин бу ўқишга киришимга тўсқинлик қилиш эмасди. Мактабни тамомлаб, Москвага йўл олдим, хаёлан мени кутишаяпти, ҳозир бораман-у, шундоқ ўқишга кириб кетаман, деб ўйлаганман-да. Аммо имтиҳондан йиқилдим. Уйга қайтганимда онамнинг «Шаштингдан қайтдингми?» дегани ёдимда. «Ҳа, она, бўлди» дедим-у, аммо юрагимдаги чўј сўнмаганди. Орадан кўп йиллар ўтиб, онам кўнглини очди: «Сени Москвага юбориш учун етарлича маблајимиз бўлмаган, аммо ҳамиша сенга ишонганмиз ва имкон қадар қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик». Ота-онам актёр бўлиб етишишим учун барча шароитни яратиб беришди. Бироқ мендан сўрашса, актёрликни тавсия қилмайман. Талабаларимга баъзан ачинаман ҳам.

—Сабаб?

—Актёрлик машаққатли касб. Бунинг устига, ҳамма ҳам яхши актёр бўлолмайди, бу фақат айримларгагина насиб қилади, холос.

—«Мендан актёр чиқмас экан», деганлар...

—...бошқа касбнинг бошини тутишади ва аксар ҳолларда бу биринчи семестрдан сўнг содир бўлади. Айни шу даврда касб машаққати билан оз-моз бўлса-да танишади-да. Психологик тўсиқлар, қўрқув, ҳаяжон — уддалаш қийин гоҳи. Лекин санъатга ҳавасманд киши борки, актёр бўладими йўқми, иқтидорини синовдан ўтказиб кўрмоји даркор, ҳеч бўлмаса ўзи учун.

—Талабаларингиз билан суҳбатлашиш асносида қай бирида актёрлик маҳорати бор, қайсиниси уддалай олмайди, тахмин қилоласизми?

—Бир кўришда эмас, албатта. Ўқув йили аввалидан сабоқ бериб бораман ва йил якунига келиб, айрим хулосаларим пайдо бўлади. Баъзан «Шу йигит ё қиздан зўр актёр чиқади», дейсиз-у, аммо унинг ўзи негадир бошқа касбни танлайди. Ҳар биримиз қайсидир даврда қарор қабул қиламиз, ё санъат соҳасида қоламиз, ёки ундан кетилади. Ижодкорлар орасида шундай гап бор, «Ҳақиқий актёр бир кун ҳам театрсиз яшолмайди». Шу кунларда Россияда съёмка ишларим кўпайган, лекин бўш қолдим дегунча «Илҳом»га келаман. Ўтган йили ўзим иштирок этадиган барча спектаклларга дублёр тайёрладим. Энди хотиржам сафарга кетаяпман. Тўјри, икки йилдан буён янги асарларда қатнаша олмаяпман ва бу мени хафа қилаяпти. Бир тарафдан эса кинога кўпроқ вақт ажрата олаётганимдан хурсандман. Биласиз, ҳар кимни ҳам россиялик киноижодкорлар билан ҳамкорлик қилишга чақираверишмайди. Ва ҳар нарсанинг интиҳоси бўлганидек, бунинг ҳам охири бор, барибир. Шундай экан, имкониятдан фойдаланиб қолсам, дейман.

—Театрга 30 ёшингизда кириб келгансиз, деб эшитгандим. Бундан чиқди, санъат йўли анчайин машаққатли кечибди-да?..

—Телевизор орқали спектакль намойиш этилса ҳам, бу тасаввуримда кино эди. «Илҳом» театрига келганимда эса бир қанча фильмларда суратга тушиб улгургандим. Аммо менинг ёшим, қолаверса, «ВГИК» дипломи билан театрда ишлашим ақл бовар қилмас ҳодиса эди. Ваҳоланки, устозларим «Театрда ишламаган актёр кинода ўйнолмайди», дейишган. Актёр бўлиб етишишим, чинданам осон бўлмади, аввалига ўқишга киролмадим, сўнг бир неча маротаба театр студиялари учун ташкиллаштирилган имтиҳонлардан йиқилдим. Бекор юрмаслик учун заводга ишга кирдим ва шу ердаги маданият саройи қошида очилган театр жамоасига қатнай бошладим. Жамоамиз билан турли фестивалларда ҳам иштирок этганмиз. Бу мен учун катта мактаб бўлиб хизмат қилган. Орадан бир йил ўтиб, маданият институтининг тайёрлов курсига илиндим. У ерда ҳам икки йил таҳсил олдим. «ВГИК»дан ўзбек гуруҳини тузиш учун мутахассислар келишганини эшитиб, имтиҳонда қатнашдим. Биринчи босқичдан ўтдим, аммо кейингисида мени эшитишмади ва «Режиссёрликка ўқиётган экансиз, давом эттираверинг», дейишди. Мен эса хонада ўтирганларнинг барчасига қўполлик қилиб чиқиб кетдим. Шу воқеадан кейин мени кейинги босқичга ўтказишди. Орадан икки йил ўтиб, бунинг сабабини билдим. Ҳайъат аъзолари орасида Москвадан келган киши менинг ҳолатимни кўриб, «Ана шундай йигитлардан ҳақиқий актёр чиқади», деган экан. Унинг бир ојиз сўзи билан мени «ВГИК»га олишган, индамаганидами, орзумдаги университетда ўқиш насиб қилмасмиди, эҳтимол. Теартга қабул қилишлари ҳам осонлик билан ҳал бўлмади. Ўн йил давомида шаклланиб бўлган жамоа билан тил топишиш, унинг бир қисмига айланиш учун вақт керак эди.

—Назаримда, сиз омадли актёрсиз. Энг муҳими, аксарият ҳамкасбларингиз каби қолипга тушмагансиз.

—Ҳақсиз, аммо танганининг иккинчи томони ҳам бор, сўнгги йилларда ўзбек фильмларида суратга тушмаяпман. Бир журналист бунинг сабабини сўраганида, режиссёрлардан суриштиринг, мен билмайман, дегандим. У ҳам айтганида туриб, сўров ўтказибди, режиссёрларнинг бир қисми ташқи кўриниши ўзбекка ўхшамайди деса, иккинчи ярми катта гонорарли актёр эканимни пеш қилишибди. Ваҳоланки, гонорар масаласида сира тортишмаганман. Москвада эса бу каби масалалар билан агентим шујулланади. Хориж фильмларида ўзбек ёки тожик миллати вакилларини ижро этаман. Айтганча, яқинда «Ўзбекфильм» киностудияси билан шартнома имзоладик, Рашид Маликов режиссёрлигида «Салом, бобо» номли фильм суратга олиниш арафасида. Карим Мирҳодиев, Бегзод Ҳамроев ва мен — бош роль ижрочисимиз. Авјонда хизмат қилган уч дўст ҳикояси.

—Серқирра ижодкорнинг ҳаётдаги апмлуаси қандай?

—«Жавзо» буржи вакилларига қандай таъриф беришса — шундайман. Баъзан портлаб кетаман, баъзида эса бунинг акси. Ёшлик чојларим анча шумликларим бўлган. Ишга нисбатан ўта талабчанман. Пунктуалликни қадрлайман, актёр сифатида ҳеч қачон ҳеч кимни уялтириб қўймаганман. Бу — менинг принципим.

—Эпизодик ролларда ҳам сурат тушаверасиз, ваҳоланки сиз каби тажрибали актёрларнинг айримлари фақат бош қаҳрамонларга даъво қилишади.

—Яқинда Питерда бўлиб ўтган съёмкада қатнашдим, менга берилган эпизодик роль учун жуда катта кастинг ўтказилди. Таниқли режиссёр, бунинг устига, метр актёрлар жамоаси, Алиса Френдлих, Марина Ниёловалар билан бир сафда ишлаш бахт-ку ахир. Эпизодга олишганига қанчалик қувонганимни билсангиз эди.

—Сиз учун қадрли бўлган роллар қайсилар?

—...(ўйланиб) «На муромской дорожке» фильмидаги қаҳрамоним, айтганча, бу бош роль эди. Егор Канчаловскийнинг «Возвращение в А» картинасини айтишим мумкин. Кинода юздан ортиқ образлар яратдим, улар орасида қадрлилари кўп. Айримларини тез-тез намойиш этишади ва шунга ҳам томошабинларга яхши таниш. Масалан, Жек Лондон асари асосида суратга олинган «Сердца трех» фильми Россия телеканалларида йилига 15 мароталаб эфирга узатилади. Болалигимда Жек Лондон асарларини мутолаа қилиб, ўзимни ундаги қаҳрамонлардан бири сифатида тасаввур қилардим. Ўшандаёқ хитой, япон ёки мўјулларни ижро этишим мумкинлигини хаёл қилганман. Буни қаранг, вақти-соати келиб, Жек Лондон асарида ўзимни кўрдим.

—Сейдулла ака, барчасига қандай улгураяпсиз? Ҳали Москвада, ҳали Тошкентдасиз?

—Икки йилдан буён ўз агентим бор. Рус киноижодкорларидан таклиф тушса, агентим бўш вақтим бўйича жадвал тузади, сўнг шунга кўра съёмка кунлари белгиланади. Бу сизни ортиқча ташвишлардан халос қиларкан. Тошкентда бўлганимда пластика бўйича театрда талабаларга сабоқ бераман. Сафарга жўнаб кетсам, ёрдамчиларим дарс соатларини давом эттиришади.

—Қаттиққўл педагог бўлсангиз керак?

—(кулади) Талабаларимга сира овозимни баландлатмайман, бақириб сўзлашиш кексалик аломати дейишади-ю, мен эса ҳали анча тетикман, қаригим йўқ.

—Айтишларича, қўшиқ ҳам куйлар экансиз?

—Театрда концерт ёки тадбирлар ташкиллаштирилса, қўшиқ куйлайман. Кўпчилик айтади, бинойидек овозинг бор, қўшиқ айт деб. Хоҳламайман! Матнни ёд олишим ҳам қийинроқ, бир сафар 10 йил давомида куйлаб келган ашула сўзларини унутиб қўйганман. Бирор нимага чалјидимми ё хаяжон босдими, хуллас, ёдимдан чиқса денг. Асли доим спектакль намойиши олдидан жуда қаттиқ ҳаяжонланаман.

—Ҳали ҳамми?

—Албатта! Битта ролни йигирма йилдан буён ижро қилиб келаётган бўлсам ҳам, барибир ҳаяжонланаман.

—Оилангиз ҳақида сўрасам бўладими?

—Сўрайверинг. Қизим дипломатия университетини тамомлаб, Москвада ўқишни давом эттирди. Ҳозир ҳалқаро иқтисодиёт йўналиши бўйича йирик компаниялардан бирида фаолият юритиб келаяпти. Турмушга чиққан, бир ёшу саккиз ойлик набирам бор. Ўтган йили театрдан рухсат олиб, Москвага йўл олдим, набирамнинг қандай атак-чечак отаётганини кўргим келганди-да. Бобо бўлиш бошқача бўларкан! Тошкентга келганида тандирда ёпилган нонимизни ёқтириб қолди. Бир бутун нонни қўлига олволади-да, маза қилиб паққос туширади. Шундан бошқасини емайди.

—Рафиқангиз хореограф адашмасам?

—Ҳа, кўп йиллар бадиий жамоага раҳбарлик қилди, яқинда нафақага чиқиб, набирамизга қараяпти.

—Молдахановнинг бахтли турмуш сири...

—Муҳаббат, ўзаро ҳурмат ва ишонч. Рафиқам рус миллатига мансуб, аммо шарқона тарбия кўрган. Мени тушуниб, қўллаб-қувватлаб ва меҳр кўрсатиб яшаяпти! Бу йил турмуш қурганимизга 36 йил бўлади, 4 йил бир-биримизни синаганмиз. Демак, 40 йилдан бери биргамиз. Ҳозир ҳам кунига ўн марталаб қўнјироқлашамиз, бир-биримизни сојинамиз, бахтли турмуш сири шу бўлса керак-да. Очији, бир неча марталаб уйланадиган эркакларни тушунмайман, ҳеч кимни севмаганми улар? Бир пайтлари ишсиз ҳам юрдим. Етти йиллар чамамда, суратга тушмадим, театрдан кетдим, ўша дамларда рафиқам менга далда бўлди. Актёрлардаги кризис даври қийин кечади, айримларнинг тоқати етмай енгилади. Яқин дўстларим орасида ҳам шундайлари бўлган, шукр, оиламнинг кўмаги билан мен улардан ўтолдим.

—Яқинларингиз бахтига ҳамиша сој-саломат бўлинг! Оилангизга кўз тегмасин!

—Раҳмат!

Дилдора ЮСУФБЕКОВА суҳбатлашди.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 28 | Добавил: www.BePuL.NeT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика