www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7135]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [850]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2788]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4431]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8431]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1033]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [198]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [279]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [445]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1897]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [447]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2170]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4073]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [24]
Статистика





Онлайн всего: 10
Гостей: 10
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, kapriolbjk, steklodelosu, Antonioqpa, TimothyWrash, 133gojito1, sonjaap60, jegnare, benjaminpy3, urgerma, cherieep4, codyuo69, alisayb60, Fizelzix, jorgezk1, rhodafr16

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Январь » 11 » Саратон (22 июнь – 22 июль) - ДАНГАСАЛИКНИ БУТКУЛ УНУТИНГ!

11:35
Саратон (22 июнь – 22 июль) - ДАНГАСАЛИКНИ БУТКУЛ УНУТИНГ!
Саратон

(22 июнь – 22 июль)
Умумий башорат
Саратон буржи остида туғилганлар, 2018 йилга шахтам қадамлар билан катта режаларни мақсад қилаверинг. Меҳнат ва изланиш билан бироз тошли йўлларни босиб ўта олсангиз, марра сизники. Режаларингиз амалга ошиши мумкин.

Бу буржда туғилганларнинг аксарияти жуда таъсирчан ҳатто ҳазилни ҳам жиддий қабул қилишади. Характеридаги қатъиятсизлик эса уларга кўп ҳолларда халақит беради. "Ит” йилида ушбу одатингизни тарбиялашга ҳаракат қилинг. Ана шунда омад кўпроқ сиз томонда бўлади.

Шунингдек, Саратон буржидагилар ҳаётий масалаларни доим ўзлари ҳал қилишга одатланишган. Бу йил бироз бошқача йўл тутишга уриниб кўринг. Ён-атрофингизда сизни яхши кўрган ва тушунганлар кўп. Фақат уларни кўра олсангиз, бас. Ҳаётий муаммоларингизга ечим излашда яқинларингизга имкон беринг. Масалан, баҳорнинг илк кунлари бироз ташвишли бўлиши кутилмоқда. Ҳаммасига ўзингиз елиб-югурмай, масъулиятни оила аъзоларингизга ҳам юкланг. Улар сизни руҳан ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга доим тайёр!

Баҳор фасли оила қурмаган "Саратон”ларга янги танишув ва жиддий муносабатларни ваъда қилмоқда. Янги қизиқиш ва танишувлар жиддий қадам ташлаб, янги ҳаёт бошлашингизга туртки бўлади.

Иш жойини ўзгартирган бурж соҳибларига йилнинг бошланиши осон кечмайди. Аммо ҳаддан ташқари ишга "шўнғиш”, зўриқишлар соғлигингизга салбий таъсир етказиши мумкин. Шунинг учун куч ва ғайратингизни тежаб, ҳар нарсада меъёрни унутмасликка ҳаракат қилинг.

Куз. Агар сиз бирор каттароқ харидни режалаштирган бўлсангиз, буни куз ойларининг биринчи қисмига қол­дир­га­нин­гиз маъқул. Бу мавсумда савдо-сотиқ ишлари жуда қулай ҳамда кармонингизни тўлдиришингизга ҳам ёрдам беради. Уйингизни таъмирлаш ишлари учун ҳам кузни кутганингиз маъқул. Энг асосийси, ўйламасдан қадам ташлай кўрманг. "Етти ўлчаб, бир кессангиз”, ютқазмайсиз. Бундан ташқари, куз ойларида қарз бера кўрманг, пулларингизни қайтариб олишда қийналиб қолишингиз мумкин.

Куз мавсуми саратон буржи остида туғилганларга яхшигина натижаларни ваъда қилмоқда. Улар ўз соҳаларида машҳурлик чўққисига чиқишади — соҳада муваффақият, эришилган натижа ва рағбат уларни янада руҳлантириши аниқ. Шунингдек, очилмаган қирраларни кашф этишингиз ҳам ҳеч гапмас. Бошқаларга намоён этишдан уялган иқтидорингизни кўрсатишдан чўчиманг. Бу сизга яхши моддий ёрдам келтиради.

Қишда эса ҳордиқ чиқариш ҳақида жиддий ўйлаб кўришингиз лозим. Сиз шу қадар иш билан бўлиб қолгансиз, фақат дам олганингиздагина аслида нақадар ёлғизланиб қолганингизни ҳис этасиз. Қиш мавсумининг сеҳрли кунларида шахсий ҳаётингиз ҳақида ҳам ўйлаб кўрсангиз, зарар қилмасди.


ШАХСИЙ ХАЁТ

Йил бошланишида ўзингизни ёлғиз эканингизни унутиш учун қалбингизга яқин инсонларни излай бошлайсиз. Аммо бу иш сиз ўйлагандек, осон эмас. Чунки "Саратон”лар кўпинча қалби нима истаётганини тўлиқ тушуниб етишмайди. Бунинг сабаби талабларнинг кўплигидир! Улар тасаввурдаги шаҳзода ёки маликаларни шу қадар идеаллаштириб юборишганки, ҳаётда уни излаб, шунчаки сарсон бўлишлари мумкин. Инсонларни идеаллаштирмаслик лозим. Бу нарсага оддийроқ қаранг. Ана шунда бошланган "қидирув” ишлари ҳам енгил кечади. Саъй-ҳаракатларингиз йилнинг иккинчи ярмида натижа беради. Ҳордиқ чиқариш ёки саёҳатингиз давомида уни учратиб, муҳаббатингиздан сархуш бўласиз. Ҳатто сизларнинг севгингизга атрофингиздагилар ҳам ҳавас билан қарашади. Бир сўз билан айтганда, узоқ кутилган муҳаббатингиздан ҳақиқий бахтни туясиз!

Агар келаётган йилда муҳаббатингиздан айрилишга тўғри келса, узоқ ва оғир депрессияга тушишингиз эҳтимоли бор. Бундай ҳолатда "Саратон”ларга фақат яқин дўстлар давраси ёрдам беради. Дардингизни эшитиб, уни тушуна оладиган одамлар қалбингизга малҳам бўлишади.


САЛОМАТЛИК


Йил бошланиши биланоқ бу бурж соҳиблари ҳеч нарсага қизиқиш сезмай, ҳамма нарсадан ҳафсаласи пир бўлади. Бу эса одам ўз саломатлигига эътибор бериш керак, деган белгилардан биридир! Қаттиқ чарчаш, уйқусиз тунлар ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Январь ойидан ўзингиз учун вақт ажратинг, ҳордиқ чиқариб, саломатлигингизга эътиборлироқ бўлинг. Соғлиқни тикловчи, асабни тинчлантирувчи муолажалар сизга яхши ёрдам беради.

Йилнинг иккинчи ярмида аллергиядан эҳтиёт бўлинг. Бу касаллик турини аниқлаш, даволаш, ундан халос бўлиш сизни қийнаб қўйиши мумкин.

Яна бир муҳим тавсия. Йил давомида ташқи кўринишингизга эътиборли бўлинг!

Маслаҳат: Спорт залга қатнанг. Бассейн, парҳез тутиш, турли косметик воситалардан фойдаланиб, ўзингизни хурсанд қилишни унутманг!

КАРЬЕРА

2018 йилда соҳангизда ях­ши­роқ натижаларга эришишни мақсад қилдингизми? Демак, биринчи навбатда профессионалларга хос бўлишингиз шарт! Ўрганганларингиз билан чегараланмасдан, малака оширишга, кўпроқ ўқишга ва дунёқарашни кенгайтиришга ҳаракат қилинг. Меҳнатларингиз самараси зое кетмайди. Йилнинг биринчи ярмидаёқ, сизга янги лавозим таклиф қилишлари мумкин.

Куз мавсуми ҳаракат ва сермаҳсулликка интилишга жуда қулай фурсат. Иш жойингизда бўладиган текширув ва синовлардан асло чўчиманг. Бу назорат ишлари бекорга эмас. Сиз унда нафақат қўйилган талабларни бажара оласиз, балки ўз касбингизнинг ҳақиқий устаси — профессионал эканингизни ҳам исботлаш қўлингиздан келади. Бироқ бу хулосалардан осмонларга учманг! Ҳар бир натижага албатта, ҳаракат, интилиш орқали эришилади. Бу гапларни ишдаги шиорингизга айлантирсангиз, омад энг яқин дўстингизга айланиши аниқ.бўлади.

АЁЛ "САРАТОН"ЛАР
Аёл "Саратон”лар 2018 йилда ўзла­рининг жозибаси, нафислиги ва латофати билан бошқалардан ажралиб туришади. Шунингдек, улардаги қайсарлик ҳам эътиборсиз қолмайди. Агар сиз севган қиз ушбу буржда туғилган бўлса, сиз ҳам характерингизни қатъийлаштиришингиз керак. Акс ҳолда аёл "Саратон”ларнинг кўнглини олишга бўлган уринишларингиз самарасиз бўлади. Улар ўзларидан кучсиз, феъл-атвори бўшроқ бўлган эркакларни ёқтиришмайди. Аёл "Саратон”ларга мард, кучли, бир сўз билан оилада ким устун эканини исботлай оладиган эркак керак.

2018 йилнинг иккинчи ярми аёл "Саратон”лар учун катта ўзгаришларни олиб келмайди. Улар ўз соҳасидаги ишларига шу қадар киришиб кетишадики, шахсий ҳаётга вақт қолмайди. Бу эса оиладаги майда келишмовчиликларга эътибор бермасликка ёрдам беради. Аммо сиз бўш келманг. Йилнинг якунида ўзингиз кутмаган ҳолат юзасидан қатъий қарорга келишингизга тўғри келади.

ЭРКАК "САРАТОН”ЛАР УЧУН

Эркаклар, 2018 йилда сиздан ўз маҳоратингизни ошириб, касбдаги профессионализмга эришиш талаб қилинади. Узоқ йилдан бери фаолият юритиб келаётган соҳангиз, худди сизники эмасдек, туйиляптими? Анчадан буён бошқа йўналишда ўзингизни синаб кўришни истаётган бўлсангиз, ўша фурсат келди! 2018 йил яширин қобилият ва қирраларингизни кўрсатиш учун жуда қулай. Бу ўз ўрнида сиздан анча куч, вақт талаб қилади. Дангасалик қилманг! Лозим бўлса, янги йўналишда билимингизни ошириш учун ўқинг. Бу эса омад сиз томонда, дегани. Бугун қилинган меҳнатларингиз, эртага ўз мевасини бермасдан қолмайди. Оила қурмаган эркак "Саратон”лар, ўз жуфтингизни топиш вақти келди. Дарвоқе, 2018 йилда барпо бўлган оилалар жуда мустаҳкам бўлиши ҳам айтилмоқда.


Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ | Ko'rganlar:: 362 | Добавил: www.BePuL.NeT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика