www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6988]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [844]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2754]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4423]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8365]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1015]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [192]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [277]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1888]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [354]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2166]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4019]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [23]
Статистика





Онлайн всего: 73
Гостей: 73
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, nedoryeva2, ejikkill, botterflu4, pxavlo999894, Hectornal, piroguha4, itsmylife164, pashkenc2, Eugeneweisp, bxastet-812, nuryla-68kz2, strigin982, ametistiv2, mir_karim2, ya-mosya2, 888asia8882, zheka_sssr2, troykb1, Еланаbyday, angelinexr1, claireku2, RonaldPhync, billieyv3, Jasozjilia, rickiu11, douglasaa18, randism11, olgamr1, isabelzl1, franzl69, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Март » 7 » Президент Шавкат Мирзиёев автомобиль транспортини бошқаришга оид янги қарорни имзолади

11:09
Президент Шавкат Мирзиёев автомобиль транспортини бошқаришга оид янги қарорни имзолади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 6 март куни "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3589-сонли қарорни имзолади.
 
Қуйида қарорнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
 
Сўнгги йилларда республика иқтисодиёти ва аҳолисига автотранспорт хизмати кўрсатишни яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги қайд этилсин.
 
Йўловчи ташиш йўналишлари тармоғи 2006 йилга нисбатан 1,4 бараварга ортди, республикада 117 та йўловчи автовокзали ва автостанцияси фаолият кўрсатмоқда, ташувлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Шу билан бирга автотранспорт хизматлари соҳасини жадал ривожлантиришнинг мавжуд имкониятлари ва захираларидан тўлиқ  фойдаланилмаяпти.
 
Автотранспорт ҳўжаликларини модернизация қилиш замонавий талаблар даражасида эмас, соҳада илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва интеллектуал транспорт тизимлари етарли даражада жорий этилмаяпти.
 
Оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракатдаги таркиби паркининг эскирганлиги юқорилигича қолмоқда. Мамлакатнинг автотранспорт хизматлари экспорти ва транзитини ошириш салоҳиятининг имкониятлари ва захираларидан тўлақонли  фойдаланилмаяпти.
 
Ташиш жараёнлари, қатнов жадвалларига риоя этилиши, йўловчилар томонидан йўл ҳақини электрон тарзда тўлаш самарадорлиги, тушумнинг йиғилиши ва тўлалиги устидан марказлаштирилган диспетчерлик бошқаруви ва назорати тизими мавжуд эмас. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги амалга ошираётган ишлар минтақалардаги йўловчи транспортини бошқариш бўйича махсус ваколатли органлар томонидан деярли такрорланмоқда.
 
Автомобилда ташишлар ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат чораларининг тубдан кучайтирилиши йўловчилар автотранспортида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича профилактик чоралар кўришни талаб этади.
 
Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, автомобиль транспортида ташишлар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда автотранспорт хизматлари бозорини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида:
 
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг дарё транспорти соҳасидаги давлат бошқаруви бўйича ваколати Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ўтказилсин.
 
2. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги (кейинги ўринларда "Ўзавтотранс” агентлиги деб аталади) этиб қайта номлансин.
 
3. Қуйидагилар "Ўзавтотранс” агентлигининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгилансин:
 
автомобиль транспорти объектлари ва йўловчилар хавфсизлигини таъминловчи истиқболли ахборот-коммуникацион технологияларини ва инновацион ёндашувларни кенг қўллаган ҳолда янги бошқарув тизимларини жорий этиб, автомобиль транспорти соҳасида ягона техника сиёсатини юритиш;
 
автомобиль ташувларида норматив-хуқуқий ва методик базани такомиллаштириш, автомобиль транспорти ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича муаммолар юзасидан халқаро нормалар, илмий-текширув, лойиҳа-конструкторлик, технологик ишларни инобатга олган ҳолда техник тартибга солиш соҳасида норматив хужжатларнинг ягона маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва шакллантириш;
 
иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг ташишларга бўлган эҳтиёжларини ҳамда автомобиль транспорти хавфсизлигини таъминлаш чораларини инобатга олган ҳолда, қишлоқ аҳоли пунктларини, шаҳарлар, вилоят ва туман марказларини боғловчи янги йўналишларни очиш, автомобиль транспортини ривожлантириш бўйича комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
 
йўловчиларга кенг кўламли хизматлар кўрсатиш учун шароит яратиш, шу жумладан, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаб, автовокзаллар ва автостанциялар фаолиятини марказлашган ҳолда бошқариш ва мувофиқлаштириш тизимини жорий этиш;
 
автовокзаллар ва автостанциялар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарамоғида бўлган умумий фойдаланишдаги йўловчи ташиш йўналишларидаги тўхташ бекатларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни ташкил этиш;
 
ташиш жараёнлари, қатнов жадвалларига риоя этилиши, йўлларда ҳаракатланиш тезлиги мониторинги,  ҳаракат йўналиши схемасига риоя этилиши ҳамда аҳолига реал вақт тарзидаги маълумотлар хизматининг кенг кўламли рўйхати тақдим этилиши юзасидан марказлашган диспетчерлик бошқаруви ва назорати тизимини жорий этиш;
 
ташув йўналишларини тендер асосида жойлаштириш, йўловчи ташишлари сифати ва хавфсизлигини ошириш, тендерлар ташкилотчилари ишини мувофиқлаштириш механизмларини жорий этиш йўли билан автомобиль транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатлари ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
 
хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан фаол мулоқот қилиш орқали автомобиль транспорти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан келишган ҳолда, янги мунтазам халқаро автобус йўналишларини очиш ҳамда халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш, бу соҳадаги амалдаги шартномаларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини тузиш, халқаро юк ташувларини амалга ошириш учун рухсатномалар бланкаларини ўзаро айирбошлаш;
 
автомобиль транспортида йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш, автомобиль транспортида йўловчи ва юкларни ташиш қоидаларига амал қилиш, автомобилда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш талабларига, оғирлик ва габарит кўрсаткичларига ҳамда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларига риоя этилишини назорат қилиш;
 
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобилда халқаро ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини назорат қилиш (Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари бундан мустасно);
 
автомобиль транспортида, энг аввало, транспорт хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни тизимли ташкил этиш;
 
"Ўзавтотранс” агентлигига юкланган вазифалар ва фаолият йўналишларининг сифатли ҳамда тўлақонли бажарилиши учун шахсий жавобгарлик "Ўзавтотранс” агентлиги бошлиғи зиммасига юклансин.
 
4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги шаҳар йўловчи транспортини бошқариш бўйича махсус ваколатли органлар "Ўзавтотранс” агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига бирлаштирилсин ва уларга махсус ваколатли органлар ва департаментларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, штат бирликлари ва мол-мулклари 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича берилсин.
 
Шаҳар йўловчи транспортини бошқариш бўйича махсус ваколатли органлар ва департаментларни "Ўзавтотранс” агентлигининг тегишли ҳудудий бошқармаларига бирлаштириш бўйича комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
 
5. Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришни норматив-техник таъминлаш Республика маркази "Ўзавтотранстехника” илмий-ишлаб чиқариш маркази” ДК;
 
"Автодарётранс-илм" касб малакасини ошириш давлат илмий-методик маркази "Автомобиль транспорти кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти” ДК деб қайта номлансин.
 
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Нукус автомобиль йўл-хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежини, Андижон транспорт ва хизматлар кўрсатиш касб-ҳунар коллежини ҳамда Самарқанд автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежини, уларнинг таъминотини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда, "Ўзавтотранс” агентлиги таркибига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
 
7. Қуйидагилар:
 
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг ташкилий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
 
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги марказий аппарати тузилмаси унинг ходимлари чекланган умумий сонини 80 киши, шу жумладан, бошқарув ходимларини 62 киши этиб, 4-иловага мувофиқ амалга оширилсин;
 
Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва чекланган ходимлари сони 5 ва 5 "а”-иловаларга мувофиқ;
 
Автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастурини амалга ошириш натижаларини ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида дастур параметрларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
 
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари "Ўзавтотранс” агентлиги билан биргаликда шаҳар ва туманларда янги ташкил этилаётган автомобиль ташувларини мувофиқлаштириш шуъбаларининг шаҳар ва туманларда жойлаштирилишини таъминласин.
 
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги ПҚ-2724-сон қарори билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда шаҳарлар ва қишлоқларда автотранспорт хизматларини янада ривожлантириш дастурига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
 
янги автобус йўналишларини ташкил этиш ҳамда автовокзаллар ва автостанциялар қурилиши ва реконструкция қилинишининг 2018-2021 йилларда республика иқтисодиёти ва чекка минтақалар аҳолисининг ташишларга бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда янгиланган мақсадли кўрсаткичлари 7-8-иловаларга мувофиқ;
 
2018-2021 йилларда автомобилда халқаро ташишларни амалга ошираётган миллий ташувчиларнинг катта ҳажмли юк автотранспорт воситалари паркини янгилашнинг прогноз кўрсаткичлари 9-иловага мувофиқ бажарилсин.
 
2017-2021 йилларда шаҳарлар ва қишлоқларда автотранспорт хизматларини янада ривожлантириш дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилиши юзасидан масъулият Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда "Ўзавтотранс” агентлиги бошлиғи зиммасига юклансин.
 
10. Илмий-тадқиқот ишлари, йўловчи автовокзаллари ва автостанциялари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қарашли бўлган умумий фойдаланишдаги йўловчи йўналишлари оралиқ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича дастурлар, автотранспорт воситаларини харид қилиш ва автомобиль транспортини бошқариш тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, "Ўзавтотранс” агентлигини сақлашни молиялаштириш мақсадлари учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Автомобиль транспортини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда  Жамғарма деб аталади) ташкил этилсин.
 
Жамғармани молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
 
шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро автомобилда йўловчилар ва юк ташишларни амалга оширишга лицензиялар бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун тўланадиган давлат божи маблағларининг 100 фоизи;
 
"Ўзавтотранс” агентлигининг ҳудудий бошқармалари инспекторлари томонидан автомобиль ташувлари соҳасида тузилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомалар бўйича ундириладиган жарималар суммасининг 84 фоизи;
 
Жамғармага юкланган вазифаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорлар кредитлари (заёмлари) ва грантлари;
 
давлат ва хусусий ҳамкорлик доирасидаги хусусий инвестициялар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
 
"Ўзавтотранс” агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ой муддатда Жамғарма тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
 
11. 2022 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга:
 
лизинг компаниялари ва халқаро ташувларни амалга оширувчи миллий ташувчилар Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган ва  мамлакатда ишлаб чиқарилиб харид қилинаётган юк автотранспорти воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ундириладиган йиғимлар тўловидан;
 
асосий фаолияти автобусларда йўловчи ташишни амалга ошириш бўлган умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчи транспорти ташкилотлари ер солиғи тўловларидан озод этилсин.
 
12. "Ўзавтотранс” агентлиги бошлиғига:
 
автобусларда йўловчи ташиш (шу жумладан, халқаро) хизматини кўрсатувчи, юкларни автомобилда ташишлар ҳамда транспорт-логистика фаолиятини амалга оширувчи, тўхташ бекатларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва бошқа автомобиль транспорти соҳасида фаолият юритувчи унитар корхоналар шаклидаги мустақил махсус корхоналарни ташкил этиш;
 
"Ўзавтотранс” агентлиги тузилмасидаги унитар корхоналарни бирлаштириш ва тугатиш ҳуқуқи берилсин;
 
13. "Ўзавтотранс” агентлигига ва унинг томонидан ташкил этиладиган махсус корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари билан келишган ҳолда, тендер савдолари ўтказмасдан, энг мақбул таклифларни танлаб олиш йўли билан автобуслар ва микроавтобуслар фаолиятини масофадан онлайн тарзида кузатиш ҳамда йўловчилар транспортида йўл ҳақини нақд пулсиз тўлаш тизимини жорий этиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари, дастурий маҳсулотлар, ускуналар, механизмлар, материаллар, бутловчи анжомларни ишлаб чиқарувчи заводлар (етказиб берувчилар) ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат этилсин.
 
14. "Ўзавтотранс” агентлиги ва унинг томонидан ташкил этиладиган янги махсус корхоналар асослаш эҳтиёжи мавжуд бўлганда техник-иқтисодий асослаш асосида 2023 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга:
 
барча турдаги солиқлардан ва мақсадли давлат жамғармаларига ўтказиладиган мажбурий тўловлардан озод қилинсин, бунда бўшаган маблағлар янгидан ташкил этиладиган махсус ташкилотларнинг моддий-  техника базасини мустаҳкамлаш учун мақсадли ишлатилиши;
 
Ўзбекистон Республикасига белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган транспорт воситалари, бутловчи анжомлар ва эҳтиёт қисмлар, ускуналар, асбоблар ва приборлар, машиналар ва механизмлар, компьютер ва диагностика техникаси учун божхона тўловларидан озод этилиши белгилаб қўйилсин (божхонада расмийлаштирувлар учун йиғимлар бундан мустасно);
 
Белгилаб қўйилсинки, "Ўзавтотранс” агентлиги ва унинг томонидан ташкил этилаётган янги махсус ташкилотлар ўртасида, шунингдек, ташкилотларнинг ўзлари ўртасида қайтармаслик шарти билан топширилаётган ва қабул қилинаётган мол-мулк юридик шахсларнинг қўшимча қиймат ва даромад солиғи бўйича солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди.
 
15. "Ўзавтотранс” агентлиги ходимлари хизмат вазифаларини бажаришда идоравий формали кийим-бош кийиши белгилансин.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарори 1-иловасидаги "Идоравий формали кийим-бош” бобига қуйидаги мазмундаги 6-банд қўшилсин:
 
"6. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги”.
 
16. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда "Ўзавтотранс” агентлиги ва унинг томонидан ташкил этиладиган янги мустақил ташкилотларга давлат тасарруфидаги автовокзаллар, автостанциялар, бинолар ва ишлаб чиқариш майдонларини бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
 
17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарорини икки ҳафта муддатда қабул қилсин.
 
18. "Ўзавтотранс” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
 
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 10 январдаги ПҚ-2724-сон қарорининг 1 ва 4-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
 
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – "Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж.Раматов ва Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғи Д.Т.Деҳқонов зиммасига юклансин.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 184 | Добавил: www.BePuL.NeT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Март 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика