www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [5034]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [641]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [437]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2470]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4062]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7578]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [879]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [293]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1644]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [298]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1887]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3099]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 8
Гостей: 8
Пользователей: 0


Kun faolllari:
JimmyGoary, DavidGab

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Октябрь » 4 » НАДЕЖДА РУМЯНЦЕВА. КИЧКИНА АКТРИСАНИНГ КАТТА ЮРАГИ...

11:08
НАДЕЖДА РУМЯНЦЕВА. КИЧКИНА АКТРИСАНИНГ КАТТА ЮРАГИ...
Мен умуман турмушга чиқмасликка қарор қилдим! Истасам холва ейман, истасам пряник!” "Қизларжон” фильмидаги Тосяни эсладингизми?
Энг "юлдуз” палласида киноларда суратга тушишни эмас, турмуш ўртоғи қаерда бўлса, ўша ерга боришни истаган актрисанинг ҳаёти билан танишамиз.

Қувноқ қизалоқ ва ғамгин ҳаёт

1930 йилнинг 9 сентябрь куни Смоленск вилоятининг Потапово қишлоғида поезд проводниги Василий Румянцев ва уй бекаси Надежда Всеволодовна оиласида иккинчи фарзанд дунёга келди ва кўп ўйлаб ўтирмай, унга онасининг исмини қўйишди. Қизалоқ бир ёшга тўлганида, улар Москва вилоятига кўчиб келишди. Уйдаги етишмоқчилик сабаб қоринни тўйдириш учун тинмай ҳаракат қилишга тўғри келарди. Болаликдан Надя қувноқ тиниб-тинчимасди. Қизалоқ дугоналари ва катталар билан бирга даладан музлаган картошка кавлашга ҳам чиқаверар, бозорда савдо қилишдан-да тоймасди. 1943 йили эса отаси урушдан ногирон бўлиб қайтди, уйлари анча тўлиб қолган бўлса-да, муаммолар камаймади. Надя акаси бўлишига қарамай, ўзини уйнинг каттасидек ҳис қилар, қизиғи, катталарнинг ўзлари барча масалаларда ундан маслаҳат сўрашарди. Қийинчиликлар, ёш бошига қатъий қарорлар қабул қилишга ўргангани тақдирини белгилади. Қатъият, бирор ишни охиригача етказмаса, қўймайслик каби фазилатлар шаклланди.

Математикадан қочиб…

Мактабни тугатгач, Надежда Румянцева қаерга ўқишга кириши ҳақида бош қотира бошлади. Ўзининг айтишича, у санъат оламидан бутунлай йироқ эди, муҳими – физика, химия, математикадан (бу фанлар мактаб давридаёқ унинг жонига тегиб улгурганди) имтиҳон топширмаса бўлди. Ўшанда театр санъати иститутига киришга қарор қилиб қўя қолди. Ёрқин, ҳаракатчан, фаол қиз бир зумда имтиҳон комиссияси аъзоларини ўзига мафтун этди. Кейинчалик актриса барибир киролмайман, деб ўйлаб, ўшанда ўзининг бор ҳунарини кўрсатишга ҳаракат қилганини айтиб берганди.

Биринчи роль

Институтни тамомлаши билан кинода биринчи ролни ҳам қўлга киритди. Бу роль учун у бир ой давомида токарликни ўрганди, яна суратга олиш гуруҳини моторли қайиқ ҳайдашни биламан, деб алдаб қўя қолди. Ахир биргина шунинг учун ролдан қуруқ қолсинми? Актёрлар ролларга тасдиқланиб, бир нечта эпизодлар тасмага туширилиб бўлганидан сўнг қайиқ сувга ўгирилиб кетгандан кейингина Надежданинг қайиққа, ҳатто, бирор марта ўтириб кўрмагани аниқ бўлди. Жиққа хўл бўлиб, музлаб қолган актриса бир неча кун шифохонада ётиб даволангач, суратга олиш ишлари давом эттирилди.

Гап ёшда эмас

«Қайсарвойлар» («Неподдающиеся») комедияси фаол, меҳнаткаш қиз образини яратган Румянцевани «юлдуз»га айлантирган бўлишига қарамай, кўпчилик унинг бу фильмгача ўндан зиёд картиналарда суратга тушганини билмасди. Уларда кап-катта актриса ёш болаларни ижро этганди-да. Румянцеванинг суратга олиш майдонидаги партнёрлари ўқувчилар бўлгани учун болалар уни тенгдоши деб ўйлашлари учун ўзини ёш боладек тутарди. Ўғил болалар унинг сочларидан тортишар, актриса попка билан уларнинг бошига туширарди.

«Юбка кийган Чаплин»

1961 йили суратга туширилган «Қизларжон»даги Тося нафақат томошабинларнинг олқишига, балки турли фестивалларда ютуқли ўринларга сазовор бўлди. Аргентинадаги фестивалда Румянцевага «Энг яхши аёл роли» учун махсус мукофот беришганидан сўнг актрисани, ҳатто, Голивудга ҳам таклиф этишади. Бир нечта америкалик режиссёрлар уни ўзларининг картиналарида суратга тушишга таклиф этишади, лекин... Актриса бу таклифлар ҳақида, ҳатто, билмайди ҳам. Шўро кино мутасаддилари «Румянцева жуда банд», деб жавоб беришаркан. Бир йилдан сўнг эса «Бензоколонка маликаси» фильмида 32 ёшли Румянцева 17 яшарлик қиз ролини қойилмақом қилиб ижро этди. 24 ёшида 11 яшарлик қизалоқни ўйнаган актрисага бу чўт эмасди. 1963 йили унга «Хизмат кўрсатган артист» унвони берилди, «Бензокалонка маликаси»ни томоша қилган паст бўйли пучуқ бурун қизларда эса киноюлдуз бўлишлари мумкинлигига умид уйғонди.

Миср, Малайзия ва хайр, кино!

Бир суҳбатда Надежда Румянцева: «Агар ҳақиқий аёллик бахтига эришмаганимда, шунчалик яхши ўйнай олмасдим», деб тан олганди. Унинг айтишича, актрисанинг эри ҳар куни уни севишини айтаркан. Балки шу туфайли 1960-йилларнинг охирида Румянцеванинг ижодий карьераси тўхтади – актриса ҳорижга кетиб қолди. Гап шундаки, унинг турмуш ўртоғи Ташқи савдо вазирлигида ишлар ва лавозимдан лавозимга кўтарилиб, ниҳоят ташқи савдо ваколатхонаси раҳбари этиб тайинланганди. Улар аввал Мисрда, кейин Малайзия, Тайланд, Сурия, Индонезияда яшадилар, натижада Надежда Румянцева ўн йил давомида бирорта фильмида суратга тушолмади.

40 йиллик муҳаббат

Актрисанинг биринчи турмуши омадсиз бўлди. Талабалик даврида барпо этилган оиласи бузилди. Сабаби оддий эди, эри — ёш актёр Владимир Шуруповни вилоят театрларидан бирига жўнатишди, ўша пайтлари машҳур бўлиб улгурган қаҳрамонимиз эса Москвада қолишга қарор қилди.

1965 йили Надежда Румянцева арман талабаси Вилли Хштоян билан танишиб қолди, натижада улар 40 йилдан ортиқ умргузаронлик қилишди. Балки айнан биринчи турмушининг бузилганлиги сабаб ҳам у севган ёрини қадрлаган, унга борини бахшида этган бўлса не ажаб.

Латифагўй Надя

Вилик Хштоян: — Биз Надя билан умумий бир танишимизнинг туғилган кунида учрашгандик. Машҳур актриса бўлгани билан ҳеч қачон ўзини бошқалардан баланд олмасди. Шу билан бирга, базмнинг гули эди. Латифаларини бир эшитсангиз эди! Ичагимиз узилиб кулардик, у айтган латифаларга. Кейин мен уни уйига кузатиб қўйдим. Бир неча кундан кейин эса ўзи менга қўнғироқ қилиб, Янги йилни бирга Киночилар уйида нишонлашни таклиф этди. Шундай қилиб, мен актёрлар оламига тушиб қолдим. Уч йилдан кейин эса никоҳимизни расмийлаштирдик. Келинкўйлак, дабдабали тўй ҳам бўлмади, ахир иккимизнинг ҳам иккинчи турмушимиз эди-да. Хорижга узоқ сафарга кетишимиз тўғрисида маслала кўтарилганида Надя иккиланмай: «Сен қаердла бўлсанг, мен ҳам ўша ерда бўламан», деди. Биз 12 йил чет элларда яшадик. Надянинг бирор марта ватандан узоқлиги, касбини соғингани, ўйнолмаган роллари ҳақида ўкинганини эслолмайман. У ҳамиша ўзига иш топиб юраради. Менинг қизим Карина билан инглиз тили мактабига қатнарди, дипломатлар қабулида бўлишни ёқтирардли, бўш вақтларида теннис ўйнарди».

Армони

Надежа Румянцева оналик бахтига муяссар бўлолмади. Бунда актрисанинг турмуш ўртоғи ўзини айблайди. Негаки у қизига эътибор камроқ бўлади, деб ўйлаб, аввал Надянинг туғишини истамаганди. Кейин у давлатдан бу давлатга кўчишлари чақалоқ парваришига салбий таъсир кўрсатади деб, рўйхушлик бермади. Надежда ҳам эрининг раъйига қарши бормади ва туғиши мумкин бўлган даврни ўтказиб юборди...

Яна ижод

Москвага қайтгач, Надежда Румянцева яна ижодий фаолиятини давом эттирди. Шу даврда дубляж актрисаси сифатида ўз маҳортаини намоён этди. Жумладан, «Кавказ асираси»даги Нинага, «Зита ва Гита»даги Зита ва Гитага, кўплаб мультфильмларда овоз берди. Телевидениеда самарали ижод қилди. Іар якшанба куни у миллионлаб болаларни «Будильник» кўрсатуви орқали уйғотарди.

Ўғрилар

1996 йили бахтсизлик рўй берди. Надежда Румянцеванинг уйига икки ўғри кириб келади. Ёшлигида бокс билан шуғулланган Валик Хштиян ужиноятчиларнинг бири билан уришгунича, икккинчиси актрисани уриб, бошига мушт туширади. Ўша воқеадан кейин уни қаттиқ бош оғриқлари қийнайдиган бўлиб қолди.

Надежда Румянцева 2008 йил 8 апрелда 77 ёшида вафот этди. 

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ | Ko'rganlar:: 55 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Октябрь 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика