www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [4982]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [115]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [632]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [436]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2459]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4050]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [7562]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [879]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3407]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [182]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [221]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [293]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1641]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [298]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [1857]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3058]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
Статистика





waplog

Онлайн всего: 39
Гостей: 39
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, Eelldytinka, Andrewcrof, ChristyanOn, AndreyPamepreope, Arturikcofe, AristokratPamepreope, AndreyOr, Tamaralode, AlPamepreope, Arrurioulk, AlonzoEn, VladimirEn, janineup18, gwendolynpb60, kathrineiq16, richardnp11, shelbyty11, sylviaty16, maryellenhv1, SamuelMody, edgexy, phamymn, ettasu16, valeriegd1, marianbf1, Travisneons, kurasov1965S, Muz_DUOcom, kurasov1965e, EvaDanVasR, [Полный список]

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2017 » Июль » 17 » ИККИНЧИ ТУРМУШ ОСТОНАСИДА... ҚЎРҚУВ ВА ТАЗЙИҚЛАРНИ ЕНГАМИЗ!

15:20
ИККИНЧИ ТУРМУШ ОСТОНАСИДА... ҚЎРҚУВ ВА ТАЗЙИҚЛАРНИ ЕНГАМИЗ!
"Икки йил олдин эрим билан ажрашдим. Болам билан ота уйимда яшаяпмиз. Шу кунларда узоқларга қочиб кетгим келаяпти. Сабаби уйдагилар «Қачон турмушга чиқасан, тезроқ эрга тегсанг, тинчирдик», дея ҳоли-жонимга қўйишмайди. Келинойимларнинг ҳам топиб олган гапи шу. Оғиз солаётган кишининг ўзи йўқ. Бунинг устига, ҳеч қаерга юборишмайди. Бирор жойда ишлай, муаммолардан чалғий десам, бунга ҳам рухсат беришмайди. Ишонишмайди, қолаверса, ажрашган бўлганим учун гап-сўз кўпаярмиш..."

Насиба, Сирдарё вилояти

Оилавий ажримдан кейин аёлнинг ҳам, эркакнинг ҳам ҳаётида ўзгаришлар юз беради, албатта. Жумладан, атрофдагиларнинг муносабати ҳам бошқача тус олади. Айниқса, аёлнинг чекига кўпроқ ва оғирроқ юк тушади. Бу гал руҳшунос Наргиз САТТАРОВА билан иккинчи бор турмуш қуриш масаласига ечим излаётган аёлларнинг психологиясини таҳлил қиламиз.

Ажримдан кейин...

Кимдир қайта оила қуришга шошади, кимлардир эса чўчийди. Ёки юқоридаги мурожаат каби ота-она томонидан аёлга босим ўтказилади. Иккинчи бор хато қарор қабул қилишга эса қуйидаги омиллар, яъни биринчи турмушнинг бузилишидан чиқарилган нотўғри хулосалар сабаб бўлади:

«Ҳали шундай одамга эрга тегайки, собиқ эримнинг ичи куйиб, қайнонам тилини тишлаб қолсин» — сиз кимгадир кўрсатиб қўйиш, ўзингиздан айбни соқит қилиш ниятида турмушга чиқишни режалаштираяпсизми ё бахтли бўлишни? Токи ўтган ҳаётингиздан, собиқ оилангизда бошингизда синган таёқлардан рози бўлмас экансиз, кутганингиздек фаришта эркак билан тақдирингиз боғланмайди.

«Энди шартларимга 100 фоиз жавоб берадигани билан оила қураман» — собиқ эрингиз урадиган бўлса, миқ этмайдиганини, пул топмагани учун ажрашган бўлсангиз, бойваччасини, юронғичлиги сабаб оилангиз дарз кетган бўлса, вафодорини излашингиз табиий. Бироқ унутманг, ҳаётнинг бу дарсидан тўғри сабоқ чиқариб, ўзингизни, онг ости дастурларингизни ўзгартирмасдан, мағзавани сизни бахтиқаро қилган эрга ағдариб ўтираверсангиз, эски ҳаммом эски тослигича қолади. Энди муаммо бошқачароқ шаклда, аммо оғрирроқ келади, холос.

«Уйдагиларнинг, одамларнинг гап-сўзи тинса бўлди, ким бўлса ҳам майли. Энди менга шаҳзода оғиз солармиди?» — Ажрашгач, пайдо бўлган муаммолар (уй-жой масаласи, ота-онанинг босими, келинойиларнинг қош учириши, эркакларнинг гап отиши кабилар)дан қочиш мақсадида шошиб, бошқа каттароқ муаммога учрашингиз мумкинлигини ўйлаб кўринг. Кўп ҳолларда бундай ўйда қайта оила қурган аёллар «Яна ажрашаманми?» дея, иккинчи турмушнинг заҳрига чидаб яшашади.

«Тезроқ қутилсам эди» — қизи ёки ўғлининг турмуши ўхшамаган ота-оналарнинг аксарияти ҳали кўнгил яраси битмаган фарзандига шундай муносабат қилишади. Инсон нимадан қутилишни истайди — муаммодан. Болангиз муаммоми сиз учун? Оиласидан ажрашгани ҳаловатингизни ўғирлаган экан, ўз ҳолига қўйинг. У турмуш кўрган, энди ёш бола эмас. Ўзи учун маъсулиятни ҳис қилиб бир қарорга келсин. Шунда эндиги оиласи хатолардан холи бўлишини таъминлай олади. Бўлмаса, яна бир кун кўз ёш қилиб, тугунини тугиб келиши ҳеч гапмас.

Тўғри хулоса чиқариш учун...

Психологияда шундай тушунча бор, ҳар бир шахснниг ичида учта асосий суб шахсият мавжуд. Яъни шахс ўз ичида қисмларга бўлинади. Улар ташқи олам, атрофдагилар билан муносабатларимизда хулқ-атвор шаклида намоён бўлади.

    Ички бола. То етти ёшгача шаклланадиган бу ички шахсият ҳиссиётларга жавоб беради. Яъни етти ёшгача нималарни, қандай ҳиссиётларни бошдан кечирган бўлсак, улар онг остимизга одатлар бўлиб муҳрланади ва биз катта ҳаётда ўзимизни шу пойдевор асосида тутамиз. У ёки бу воқеадан қандай таъсирланишимизда ички боламиз роль ўйнайди. Қувониш, аразлаш, хафа бўлиш, йиғлаш, бўйсуниш, қўрқиш каби эмоциялар билан бир қаторда тасаввур оламининг бойлиги, қизиқувчанлик, ижодкорлик каби хусусиятларнинг ҳам қай даражада бўлиши айни шу шахсиятимизга боғлиқ.
    Ички ота-она. Ушбу суб шахсиятни болада катталар шакллантиради. Баҳолаш, назорат қилиш, тартибга чақириш, уришиш, ҳимоялаш, бу мумкин, у мумкин эмас, дея тақиқлашлар «ички ота-она» мизга хос.
    Етук шахс. То инсон умрининг охиригача шаклланади. У воқейликни борича қабул қила олади, таҳлил этади, мулоҳаза юритади, хулоса чиқаради ва кейинги гал шу хулосасига таяниб иш тутади, муаммоларни ҳал қилади.

Бу учала суб шахсият ҳар бир инсонда бор. Фақат уларнинг даражалари фарқланади. Яъни кимдадир «ички бола» кучлилик қилса, кимдадир «ички ота-она»нинг қўли баланд келади. Энди оилавий ҳаётда уларнинг қандай роль ўйнашига тўхталамиз.

Агар...

..жуфтликнинг иккиси ҳам ҳали бола бўлса, уларнинг муносабати ҳиссиётларга асосланади. «Эр хотиннинг уруши — дока рўмолнинг қуриши» — бир қарасангиз, бир-бирига меҳрлари ошиб кетади, бир қарасангиз, жанжал-тўполон. Улар ажрашиш қарорига ҳам тез келишади. «Ота-онам фалон миллион сарфлаб тўй қилган», «Шу қизни севиб уйлангандим-ку» деган ўйлар билан ўзини қийнаб ўтирмайди. «Шу ўйинчоқни олиб берасиз», деб оёқ тираб туриб олган ёш боладек «Ўламан саттор, шундан бошқасини демайман», дея оила қуришади. Кун келиб, ўйинчоғи кўнглига теккач, воз кечиб қўя қолади. Бу жуфтликни ҳақиқий, шартсиз севги эмас, эмоционалик боғлиқлик боғлаб туради, холос.

...эрнинг «ички ота-она»си, аёлнинг «ички бола»си кучли бўлса, тантиқ, эрка хотин нуқул уни назорат қиладиган, ҳар қадамини ўлчайверадиган эр билан кечаётган турмушидан юз ўгириши мумкин. Жабрдийда, хўрланишга мойилларга эса бу тоифа эркаклар бемалол қўл кўтара олади, сабаби, у урмаяпти, рафиқасини тарбиялаяпти. Аёлига ишлаш, ўзига ортиқча оро беришни тақиқлайди, кўчада эса бошқаси билан кўнгилхушлик қилиб юраверади. Эрнинг «ички ота-она»сининг фикри-ёди хотинни одам қилишга қаратилган бўлади.

Аксинча аёл оилада «ота-оналик»ни бўйнига олса, эр ҳеч катта бўлмайдиган болага айланади-қолади. Оила тақдири «Бир кун яхши бўлиб қолар», «Ҳеч омади келмаяпти-да», дея рўзғор аравасини судраётган хотиннинг сабрига боғлиқ. Аксарият ҳолларда «бола» эрлар харахаша ҳам қилишади: пул топиш, болаларни боқиш, нимагадир эришиш йўлида тинмаётган аёлини ерга уриб, ўз ўрнини тиклаб олишга уринишади.

Эр-хотиннинг иккисида ҳам «ички ота-она» биринчи ўринда бўлса, уларнинг дунёқарашлари бир нуқтада кесишса, хўп-хўп, бўлмаса, сендан угина, мендан бугина тарзида иш қилишади. Уларга ҳиссиёт, бирор чўққига интилиш етишмайди. Бир-бирини айблаш, назорат қилишдан тўхташмайди, аммо ажрашишмайди. Ахир одамлар нима дейди? Маҳалла-кўй-чи? Маълум қоидаларга бўйсунишгани сабаб ҳам мажбуран ёнма-ён кун кечиришади.

Етук шахс билан «ички бола»си ёки «ички ота-она»си кучли аёл турмуш қурса, ҳаёт тарзлари ранг-баранг бўлади. Албатта, аёл эрини қадрласа. Чунки бу эркак рафиқасини борича қабул қилади, болалиги, беғуборлиги, ўзига хос хислатлари учун севади, унинг ривожланишига доим имкон беради. Хотини ҳеч болалигини қўймаса, ёки унга «оналик» қилиш ташвишида яшаса, у билан тенг ўсмаса, танловини ўзгартириши мумкин. Акси бўлганда ҳам шу вазият кузатилиши ҳеч гапмас. Чунки етук инсон ҳаётни қадрлайди, у доим юқори поғоналарга интилади ва йўлдош ҳам шундай бўлишини истайди.

Етук шахслар никоҳи, мана, шартсиз ва ҳақиқий севги. Бир-бирини тушуниб, қадрлаб яшовчи бу жуфтлик кечиришни, кечирим сўрашни, қаерда вазиятни қўлга олиб, қаерда чекинишни билади. Улар боласи билан бола бўлишади, ота-оналикни ҳам қойиллатишади, умр йўлдоши билан қачон қайси образда муносабат қилишни уддалашади.

Масаланинг ечими

Ҳаётда турли вазиятлар бўлади. Ажримнинг ҳам юзлаб сабаблари бор. Ўзингиз ва собиқ турмуш ўртоғингизни юқоридаги психологик формула асосида таҳлил қилинг. Хўш, сизда қайси суб шахсият устунлик қилади. Масалан, мурожаат эгасида «бола». У ҳамон ота-онасига қарам, мустақил аёл сифатида шаклланмаган ва тазйиқларга қарши жавоб беролмаяпти. Уни шахси етук эркакгина бахтли қила олади. Чунки ўтмиши, боласи билан қабул қилади. Бунинг учун албатта, ўзи ҳам унга мос бўлиши, яъни ўз устида ишлаб, ривожланиши лозим.

Иккинчи бор оила қуриш остонасидамисиз, аввало ўтмишдаги воқеаларни қўйиб юборинг, қўрқувлардан халос бўлинг. Мутахассис билан ишланг, биринчи турмушингиздаги хатоларни тўғирланг, ички дунёнгизни ўзгартиринг. Шунда яна аттанг қилиб қолмайсиз.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 56 | Добавил: www.BePuL.NeT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июль 2017  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Turk-Film.com - Turk va horij kino filmlari olami

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2017 - 2013

Яндекс.Метрика