www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7135]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [850]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2788]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4431]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8431]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1033]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [198]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [279]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [445]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1897]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [447]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2170]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4073]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [24]
Статистика





Онлайн всего: 17
Гостей: 17
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, kapriolbjk, steklodelosu, Antonioqpa, TimothyWrash, 133gojito1, sonjaap60, jegnare, benjaminpy3, urgerma, cherieep4, codyuo69, alisayb60, Fizelzix, jorgezk1, rhodafr16

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Январь » 11 » ЭРКАК КИШИ НЕГА РАФИҚАСИГА ҚЎЛ КЎТАРАДИ?

11:04
ЭРКАК КИШИ НЕГА РАФИҚАСИГА ҚЎЛ КЎТАРАДИ?
Сўнгги вақтларда саҳифамизга келаётган аксарият мурожаатларнинг мазмуни оилада эрларнинг аёлларига қўл кўтариши ҳақида бўлмоқда. Шу боис экспертимиз мана шу мавзуга батафсилроқ тўхталишга қарор қилди. "Эркаклар нима учун хотинини уради, бунинг сабаби нимада?”, "Аёлларнинг калтак ейишига ким айбдор, ўзими?”. Шу ва бошқа саволларга жавоб излашга ҳаракат қиламиз.

Азиза Тошхўжаева, Психолог

Оилада эркак билан аёлнинг биргаликда кун кечириши давомида гоҳида турли тушунмовчиликлар ҳам келиб чиқади. Тушунмовчиликлар эр ва хотиннинг бевосита ёки билвосита иштирокида пайдо бўлиши мумкин. Масалан, оиладан ташқарида бўлган қариндошларнинг, ота-оналарнинг тўғри-нотўғри кўрсатмалари туфайли жанжал чиқиши ёки эр-хотин ўзларини маълум бир вазиятда, маълум бир муаммога дуч келганда тўғри йўл тутолмагани ортидан ҳам жанжаллар келиб чиқиши мумкин.

Умумий ҳолатда оила даври иккига ажратилади: фарзандсиз бўлгандаги давр ва фарзандли бўлгандан кейинги давр. Фарзандлар туғилгунча бўлган даврда асосий жанжаллар ўзаро муносабатлар орқали келиб чиқади, кейин эса фарзанд туғилгач, асосан улар туфайли келиб чиқади. Сабаби, фарзанд тарбиясига турлича қарашлар бўлиши табиий, чунки эр ҳам, хотин ҳам бошқа-бошқа оилада тарбия топган. Эр ўзининг оиласида кўрган тарбиясини боласига сингдирмоқчи бўлади, аёл эса ўзининг. Мана шу катта-кичик жанжалларда эркакларнинг аёлларига қўл кўтариш ҳолатлари, афсуски, учраб туради.

Эр хотинини уришига ким айбдор?

Кўпчилик аёллар билан суҳбатлашганимизда, "эр урдими, эр айбдор!”, деган гапни айтишади. Қўл кўтарилганда фақатгина эрни айбдор деб билиш масалага бир ёқлама қараш бўлиб қолади.

Эр нима учун уради?

- аёл эрини етарли даражада ҳурмат қилмаса;

- аёл эрига овозини кўтариб гапирса, ҳақоратласа, қарғаса;

Аёл бу ҳолатларда қатор баҳоналар билан ўзини оқлайди: вақтида бозорлик қилиб келмайди, уйга маст аҳволда келади, маошини бермайди ва ҳакозо. Яъни эрнинг бор камчиликларини рўкач қилиб, эрни беҳурмат қилиш даражасига бориши ҳам қўл кўтарилишига сабаб бўлувчи ҳолатлардандир.

Эр қачон қўл кўтаради?

- эр аёлнинг доимий терговига учраса;

- аёли томонидан ўринли-ўринсиз рашк қилинаверса;

- аёлини сабабли-сабабсиз рашк қилаверса;

- кўчадаги муаммолари, ишдаги қийинчиликлар натижасида уйга жаҳл қилиб келса;

- мастлик натижаси.

Ҳар нарсанинг илдизи бўлганидек, ҳар қандай вазият ортида маълум бир сабаб бор. Муаммони бартараф этишнинг бирдан-бир йўли унинг туб сабабини топишдир.

Эркакнинг хотинини уришига қандай сабаблар бўлиши мумкин?

- Уйида кўрган. Яъни эр болалигида носоғлом муҳитда катта бўлган, отаси онасини муштлаганини, зўравонлик қилганини кўрган. "Қуш уйида кўрганини қилади”, деган гап бор-ку.

- Ўзига ишончсизлик. Баъзи эркаклар шу даражада ўзиги ишончи паст бўладики, аёлини уриш билан ўзига бўлган ишончини оширади, кучига куч қўшади. Бундай шаклдаги ҳаракат, ўша эркакнинг ниҳоятда иродасизлигини билдиради. Улар ҳар қандай қийинчилик олдида осон синадиган, осон енгиладиган, ўзига жавоб беролмайдиган бўлишади. Улар ташқарида ўзини кўрсата олмаганидан, аёлини уриш билан гўё ўзини кучли ҳис қилади.

- Боғланиб қолганлик. Баъзи эркаклар спиртли ичимликларга боғланиб қолади. Ушбу зарарли одати оқибатида қўл кўтарганини билмай қолади.

Урадиган эркакларнинг тоифалари:

- Чақмоқ. Арзимаган нарсага ҳам қўл кўтармаса туролмайди. Уларнинг тез жаҳли чиқади, бирданига ёниб ўчади. Уларни момақалдироқ деса ҳам бўлади — бирдан гумбурлайди-ю, лекин дарров тинади.

- Болта. Уларга қўл кўтаришга сабаб керак эмас, аксинча, жанжалга сабабни ўзи қидириб топади ва ташланади.

Шундай тоифа эркаклар ҳам борки, жаҳли чиққанида овозини баландлатиши, аразлаб олиши, гаплашмаслиги мумкин, лекин асло қўл кўтармайди. Айримлар эса нима учундир қўл кўтаради. Унутманг, эркакнинг қўл кўтариши ВОҚЕА эмас, у НАТИЖА!

Энди нима қилиш керак?

Самимий суҳбатлар. Эр-хотин бир ёки икки марта ошиқса ҳис-туйғуларсиз, кўз ёшларсиз, бақир-чақириқларсиз, айбловларсиз, дийдиёларсиз самимий суҳбатлашиши керак. Кўпчилик аёллар суҳбатни эрларини айблаш билан бошлаб, айблаш билан тугатишади. Масалан, "мана, сизга турмушга чиқдим, бола туғиб бердим, эрталабдан кечгача кирингизни юваман, овқатингизни пишираман, сиз эса менга қўл кўтардингиз”, дейди. Аёллар буни ўрнига: "мен сизни деб шу хонадонга келдим, сизни соянгизман, ҳурмат қиламан, бахтли бўлишни, бахтли қилишни хоҳлайман, ўртамизда қўрқув эмас, ишонч, муҳаббат бўлишини истайман. Мен буларни қўрққанимдан эмас, яхши кўрганимдан қилишни истардим. Хатоларимни тан оламан, уларни такрорламасликка сўз бераман ва сиз ҳам бошқа қўл кўтармаслигингизни сўрайман”, деган гапларни айтса, қандай бўларкин? Шу йўл маъқул эмасми?

Турсуной Содиқаванинг шундай сўзлари бор: "Ёмғирдек ерга сингиб кетиб, осмон қадар буюк ишларимизни битирайлик”. Яъни ёмғир тупроққа сингиб, бақувват чинорларни кўкка бўй чўзгудек ўстиради. Аёллар ҳам ҳокисор бўлиб, азим чинорларимизни ўстирайлик.

Аёллар овозини кўтариши, жазавага тушиши, чегарадан чиқиши аёллик шаънига ҳам, ташқи кўринишига ҳам тўғри келмайди. Чунки эркак киши аёлни кўзи билан севади. Бақираётган, кўзлари ола-кула бўлиб, овозию ташқи кўриниши дўриллаган аёл қачон чиройли бўлган? Бақираётган аёл қачон қайси эркакни ўзига қаратган? Жалолиддин Румий "Овозингни кўтарма, япроқларни ёмғирлар ўстиради, гумбурлаган момоқалдироқлар эмас”, деганида ҳақ эмасми?

Уйингизни жаннат боғларидан-да чиройли боғ қилиб қўйинг-ки, эр кўчадан фақат шу ерга талпиниб келсин. Уйдаги муҳитнинг яратувчиси бу — аёл, бекорга аёлни уйнинг фариштаси дейишмайди.

Аёлларимиз мана шу фикрларни қулоқларига зирак қилиб тақиб олса, оила фаровонлиги албатта мустаҳкам бўлади, деган умиддамиз.


Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot #Yangilik, #newsuz, #uznews, #habarlar, #xabarlar, #Новости, #Yangiliklar, #ahborot, #news dan olindi!


Категория: Foydali maslahatlar / Полезны советы | Ko'rganlar:: 249 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: #habarlar, #uznews, #новости, #newsuz, #Yangiliklar, #ahborot, #Yangilik, #news, #xabarlar | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика