 Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 9 декабрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+7, кундузи +8...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир ёғади. Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +7...+12 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади ва ёмғир ёғиши кутилади. Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +5...+10 даража бўлади. Туман тушиб, 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Сурхондарё ва Қшқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +8...+13 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +3...+8 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Ёғингарчилик кутилмайди. Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси 0...+5, кундузи эса +5...+10 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғади. Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.
Ushbu ma'lumot dan olindi!
Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT |
Ko'rganlar:: 53 |
Добавил: www.BePuL.NeT
| Рейтинг: 0.0/0 |
|