www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [6800]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [831]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2734]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4413]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8309]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1007]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3417]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [190]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [264]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [414]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1881]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [348]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2158]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [3985]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [20]
Статистика





Онлайн всего: 16
Гостей: 16
Пользователей: 0


Kun faolllari:
iphone, SamantaPa, BrantMof, Galenvon, Reak, Unub, AgustinKag, CreditOnlineSept, juinly, LesleyTaw, Hearenes, logfoore, Elenabot, Emilmert, Ydzgexr, Axzqfma

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Июнь » 14 » Анвар қори Турсуновнинг ҳаёт йўли ва илмий фаолияти

10:58
Анвар қори Турсуновнинг ҳаёт йўли ва илмий фаолияти
Аллоҳнинг қадари… Ислом олами ўзининг яна бир олимидан айрилди. Маърифат аҳли, бадиёт олами мудаққиқ Навоийшунос олимидан айрилди. Нафақат Тошкент, балки бутун Ўзбекистон ўзининг нотиқ воизи, маърифат йўлида жонкуяр тарбиячиси Анвар қори Турсуновдан айрилди. Бу жудоликнинг ўрни тўлиши қийин…

Қуйида биз азизи устозимизнинг ҳаёт йўллари ва илмий фаолиятлари ҳақида маълумот келтирамиз:

Анвар қори Турсунов Қўчқорович 1958 йил 21 ноябрда Тошкент шаҳри Ҳамза туманида хизматчи оиласида туғилдилар.

1966-1976 йилларда Ҳамза туманидаги 198-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олганлар.
1981 йил Тошкент Давлат университетининг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаганлар.
1981-1984 йй. – "Ёшлик” журналида муҳаррир
1984-1987 йй. – Ўзбекистон Фанлар Академияси илмий ходими
1987-1989 йй. – Тошкент шаҳар, Абдулла Қаҳҳор уй музейи илмий ходими
1989-1994 йй. – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошидаги таржима ва адабий алоқалар маркази Шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррири
1994-1999 йй. – Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, "Янгиобод” жоме масжиди имом-хатиби
1999-2015 йй. – Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани «Хўжа Ахрор Валий» жоме масжиди имом-хатиби
2015 йилдан– Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ҳамда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани «Минор» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келдилар.

Шунингдек, Анвар қори Турсунов ўзларининг кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида ишдан ажралмаган ҳолда Тошкент ислом университети ва Тошкент ислом институти, Тошкент Давлат педагогика институти талабаларига дунёвий ва диний фанлардан сабоқ бердилар. У диний ўқув юртларида олган билим ва малакасини зиёда этиш мақсадида замонасининг энг забардаст алломаларидан ҳам тегишли сабоқларни олиб, уларнинг илмий суҳбатларидан баҳраманд бўлдилар. Жумладан, Абдулазиз қори, Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон, каби уламолардан илм ва маърифат сирларини истифода этиш бахтига мушарраф бўлганлар.

Анвар қори Турсунов 1989-1992 йилларда Қуръони каримнинг биринчи таржимасига (Шайх Алоуддин Мансур таржимаси) муҳаррирлик қилганлар. Анвар қори Турсуновнинг Али ибн Аҳмад Найсобурийнинг «Асбобун нузул» («Оятларнинг нозил бўлиш сабаблари») таржимаси, «Фазилатлар китоби», «Инсон мукаррам зот» номли китоблари нашр этилган. Беш юздан ортиқ илмий тақриз, сўзбоши диний-маърифий мақолалар муаллифлари саналадилар.

Анвар қори Турсуновнинг ижодий фаолияти 1981 йиллардан бошланган. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатволарининг лойиҳаларини тайёрлашда иштирок қилиш, диний нашрлар ва маҳаллий матбуотга мақолалар ёзиш, халқаро анжуманларда маърузалар билан иштирок этиш, диний ва илмий мавзуларда бошқалар томонидан ёзилган асарларга муҳаррирлик қилиш, маҳаллий радио ва телевидениенинг маънавий ва маърифий дастурларида бошловчилик ва чиқишлар қилиш каби ишлари унинг таржима, таълиф ва тасниф соҳасидаги фаолиятига ёрдам берди. Хусусан: «Шарқ юлдузи», «Жаҳон адабиёти» журналлари, «Ўзбек адабиёти ва санъати» газеталарида Алишер Навоий ижоди ва фаолияти, Навоийшунослик ва тасаввуф илми ҳақида кўплаб илмий, маърифий-маънавий мақолалари билан иштирок этиб келганлар.

Анвар қори Турсунов 1999-2017 йилларда Ўзбекистон телеканалининг «Ҳидоят сари» кўрсатувига бошловчилик қилдилар. 2016- йилдан "Маданият ва маърифат” телеканалининг "Одоблар хазинаси”, "Насойимул муҳаббат” кўрсатувлари бошловчиси эдилар.

Анвар қори Турсунов "Ўзбекистон Мустақиллигига 25 йил”, "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари, 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилган «Сарҳисоб» танловида «Йилнинг энг фаол тарғиботчиси» мукофотлари билан тақдирланган.

Аллоҳ таоло дин хизматида, халқ хизматида яшаб ўтган муҳтарам устозимизни муборак Рамазон кунларининг баракоти ва шарофати билан раҳматига, мағфиратига олсин, барча хайрли амалларини ўзларига ҳамроҳ қилиб, буюк жаннатлари билан мукофотласин.

Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot Kaniza - Shahri Sultonim / Каниза Ахмедова - Шахри султоним dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 84 | Добавил: www.BePuL.NeT | Теги: Kaniza - Shahri Sultonim / Каниза А | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Июнь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика