www.BePuL.NeT
SAHIFALAR
Бесплатные анимационные смайлики для одноклассники.ру [409]
YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT [7110]
Новости Узбекистана, Политика, Экономика, Права [116]
HIKOYALAR / ХИКОЯЛАР [849]
SEVGI HIKOYALARI / СЕВГИ ХИКОЯЛАРИ / AYANCHLI SEVGI HIKOYALARI [451]
Любовные истории, истории любви, рассказы о любви [228]
FUTBOL YANGILIKLARI / Новости футбола [2783]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [4427]
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI / ЮЛДУЗЛАР БИОГРАФИЯСИ [44]
DUNYO YANGILIKLARI / ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ [8423]
O'ZBEKCHA KINOLAR / УЗБЕКЧА КИНОЛАР [1033]
Смотреть онлайн бесплатно в хорошем качестве / Фильмы HD онлайн смотреть [3418]
HIND KINOLARI ONLINE / Индийские фильмы онлайн [198]
TURKCHA SERIALLAR / ТУРКЧА СЕРИАЛЛАР / Турецкие сериалы онлайн на русском языке. Смотреть турецкие [279]
MOBIL TELEFONLAR UCHUN / МОБИЛ ТЕЛЕФОНЛАР УЧУН [426]
Foydali maslahatlar / Полезны советы [1896]
Заработок в интернете / Pul ishlash [19]
Pazandachilik / Кулинария [440]
BAXS - TORTISHUV / FIKR MULOHAZA [2169]
BEPUL MP3 KO'CHIRIB OLISH / БЕПУЛ МП3 КУЧИРИШ [4062]
Восстановление данных - Программы [15]
Смотреть сериал великолепный век все серии на русском языке [17]
БИТВА ЭКСТРАСЕНСОВ || У НАС ВСЕ СЕРИИ / Битва экстрасенсов смотреть онлайн / Битва экстрас... [27]
Страница Женских Побед. Все возможно! Гороскоп знаки зодиака, Как удержать мужчину, Характеристика [48]
Tush tabiri / Туш табири / Tush Tabiri kitobi [65]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [17]
BEPUL ODNOKLASSNIKI SIRLARI / БЕПУЛ ОДНОКЛАССНИКИ СИРЛАРИ / Секреты сайта Одноклассники.ру [76]
TAS-IX KINOLAR / Смотреть кино онлайн в Tas-Ix / KINOLAR TAS-IX [18]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH [6]
ПРОГРАММЫ - Скачать бесплатные программы / KOMPYUTER UCHUN PROGRAMMALAR KO'CHIRISH / ПРОГРАММЫ. Скачать программы бесплатно / Бесплатные программы для ПК / Каталог бесплатных программ для компьютера / Программы для персонального компьютера / Скачать бесплатно программы для ПК
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 Т... [73]
Jahon Chempionati 2014 VIDEO TAMOSHA / ONLAYN KO'RISH / JCH 2014 GOLARNI KO'RISH / ЖЧ 2014 ТАМОША КИЛИШ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [24]
Статистика





Онлайн всего: 17
Гостей: 17
Пользователей: 0


Kun faolllari:
barcdum, barcPesse, vivianzw1, alisonlh3, maureenwt2, lelaxt60, bardum, barPesse, pefewapy, eddieyr1, BobbieAnomy, murielyp4

Faol izohchilar:
1) ipod
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 139
2) bepul
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 104
3) iphone
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 37
4) bevafo
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26
Saytdagi statusi: 
Izohlar soni: 26


Главная » 2018 » Декабрь » 7 » Адлия вазирлиги ғолиб ўқувчи мактабига 10 млн сўм тақдим этди

15:38
Адлия вазирлиги ғолиб ўқувчи мактабига 10 млн сўм тақдим этди
Жорий шу йилнинг 1 октябридан 1 декабригача Адлия вазирлиги томонидан бир қатор халқаро ташкилотларнинг юртимиздаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда юртимизда илк бор "Биз коррупцияга қаршимиз” мегатанлови ташкил этилган эди.

Мегатанлов 4 та номинация, яъни "Энг яхши журналистик материал”, "Энг яхши блогпост”, "Энг яхши ижтимоий ролик”, "Энг яхши иншо” йўналишларидан иборат эди.

Икки ой давом этган мазкур танловда иштирок этиш учун 56 та журналистик материал, 89 та блогпост, 8 та ижтимоий ролик тақдим этилиб, материаллар ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов низомида белгиланган мезонлар асосида кўриб чиқилди ва баҳоланди.

Шунингдек, танловга тақдим этилган материалларнинг энг саралари ижтимоий тармоқларда ёритиб борилди. Бу ҳам танлов ҳақида кенг жамоатчилик фикрини ўрганишда муҳим аҳамият касб этди.

Хусусан, мегатанлов доирасида мактаб, коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари учун ташкил этилган "Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусидаги иншолар танловида 22 мингдан ортиқ ёшларимиз иштирок этганлиги фикримизнинг яққол тасдиғидир.

Маълумки, ҳар бир жиноят, коррупциянинг замирида билимсизлик, қонунлар ва қонунлар билан тақдим этилган ҳуқуқларни билмаслик ётади.

Адлия вазирлиги томонидан ёшларга қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини етказиш, уларда Конституция ва қонунларга ҳурмат руҳини шакллантириш ҳамда қонунчиликдаги янгиликлар билан доимий танишиб борадиган билимдон фуқароларни рағбатлантириш мақсадида яна бир танлов ташкил этилганлиги алоҳида диққатга сазовор.

Малайзияга икки кишилик йўлланмани қўлга киритиш имконини берувчи мазкур танловда 15 минг 368 нафар иштирокчининг фаол қатнашгани ҳам унинг фуқаролар орасида катта қизиқиш билан кутиб олинганидан далолат беради.

Ҳаммамиз яхши биламиз, қонун ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади. Ваколатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятларни, амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаб беради. Агар қонун ҳаётда ишламаса, унинг бир неча варақ оддий қоғоздан фарқи қолмайди.

Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган "Ҳуқуқингни бил ва талаб қил” акциясиниг асосий мақсади ҳам фуқароларимизга қонунларимизда белгиланган ҳуқуқларини руёбга чиқаришда амалий кўмак беришдир.

Давом этаётган ушбу акция доирасида ҳозирги кунга қадар адлия органлари томонидан 171 нафар фуқароларимизнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашда амалий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари тегишли ташкилотлардан фуқаролар фойдасига 500 млн. сўмга яқин маблағни ундириш бўйича судларга даъво аризалари киритилди.

2018 йил 6 декабрь куни Тошкент шаҳрида юқорида номлари қайд этилган танлов ғолибларини тақдирлаш бўйича тадбир ташкил этилди.

Тадбирда қатор вазирлик, идоралар, хорижий давлатларнинг ва халқаро ташкилотларнинг юртимиздаги элчихоналари ва ваколатхоналари вакиллари ҳамда танлов ғолиблари иштирок этишди.

Танлов ғолибларига Apple iPhone X, Samsung Galaxsy S9 смартфонлари ноутбук ва телевизор каби қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Бундан ташқари, "Энг яхши иншо” йўналишида ғолиб бўлган иштирокчи таҳсил олаётган Наманган вилояти Чуст туманидаги 3-мактаб моддий техник базасини яхшилаш мақсадида, ушбу мактабга 10 млн. сўм миқдорида маблағ тақдим этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бу каби танловларнинг юртимизда асосий мақсад – қонун устуворлигини таъминлаш ва аҳоли манфаатларини химоя қилишда муҳим ўрин тутишини алоҳида қайд этиб ўтишди.


Manba: www.BePuL.NeT -Saytdan olindi.

Ushbu ma'lumot dan olindi!


Категория: YANGILIKLAR / ЯНГИЛИКЛАР / HABARLAR / AXBOROT | Ko'rganlar:: 18 | Добавил: www.BePuL.NeT | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Izohni foydalanuvchilar qo'sha oladi. Marhamat ro'yhatdan o'ting yoki saytga o'z loginingiz bilan kiring. / Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.

Регистрация
SAYTGA KIRISH
Логин:
Пароль:
MALUMOT IZLASH

-------


Yangi Musiqalar:

Корзина
Ваша корзина пуста
FOYDALI MASLAHATLA











Мини-чат
BEPUL REKLAMA

>>> REKLAMA QO'SHISH
YANGI KINO FILMLAR










Календарь
«  Декабрь 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
Архив записей
Мини-чат
1) O`ZINGIZDAN OLDINGI USERGA NOM BERING (117)
2) ♣♣♣MAN MEN MAN♣♣♣ (107)
3) O'zizdan keyingi userni aniqlang (76)
4) FLOODXONA (64)
5) O'zingizdan oldingi forumdoshni qoillatib maqteng (58)
6) SO'NGI ISHTIROKCHINI SEVIB QOLISHIZ MUMKUNMI (56)
7) ♥♥♥♥ LOVE ♥♥♥♥ (47)
8) Yoshlar Parki (46)
9) =¤=AYNI DAMDA=¤= (44)
10) »»inte®netchasiga yozamiz«« (44)
Друзья сайта
1) www.SheJoT.CoM - Universal PortaL
2)
 www.Zamonaviy.CoM - Zamon bilan hamnafas!

 www.UzbKino.NeT - O'zbek kinolari va Dunyo kinolar olami!
3) Musiqalar olami - Eng yangi va qaynoq qo'shiqlar olami
4) www.SherlarUz.CoM - SMS Sherlar, Sevgi, Do'stlik va h.k
5) www.Sherlar.org - SEVGI SMS SHERLAR

Copyright BePuL.NeT / БеПуЛ.НеТ © 2018 - 2013

Яндекс.Метрика